Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Пеп Гвардиола: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Ман Сити»да қоламан»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионатининг 26-тури доирасида «Вест Хэм»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:0)дан кейин ўзининг келажаги ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Ҳали ҳаммаси тамом дегани эмас. УЕФАнинг қарорини адолатсизлик деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун апелляция берамиз.

Биз фақат майдонга чиқамиз ва 4 йилдан бери қилаётган ишимизни бажарамиз. Мен клубга юз фоиз ишонаман. Менга барчасини тушунтиришди.

Ҳар бир ўйинда кураш олиб борамиз. Вазиятга оптимистик руҳ билан қараяпмиз. Умид қиламиз, адолат тантана қилади ва биз келаси мавсумда чемпионлар лигасида иштирок этамиз.

Агар мени истеъфога чиқармаса, жамоада юз фоиз қоламан. Биринчидан, ўзим клубда қолишни истайман. Бу шартномадан кўра юқорироқ нарса. Аввал ҳам айтганман ва яна такрорлайман, мен жамоада қолиб, бу босқични клубни қўллаб-қувватлашни хоҳлайман.

Бизни қуйи дивизионга тушириб юборишса ҳам клубда қоламанми? Нима учун кетишим керак? Мен бу жамоани яхши кўраман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу жамоада қоламан», – деди Гвардиола.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:00, 20.02.2020.
Ўқилди: 4455 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.