Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Гвардиола : “Мен юрист эмасман”

Баҳо:
+ | -

Гардиола “Манчестер Сити” тушиб қолган вазият ва клубдаги атмосфера ҳақида интервью берди.

 

- Сўнгги кунларда жамоа бошига тушган ишлар ҳақида қандай фикрдасиз ва қандай йўл тутмоқчисиз?

- Бўлар иш бўлди, бироқ ҳали ҳеч нарса ўз якунига етгани йўқ. Хабарингиз бўлса, Соирриано клуб расмий сайти учун баёнот берди. Унда айтилишича, “Манчестер Сити” УEФА билан судлашишга тайёр. Биз у билан бу борада гаплашиб олдик. Очиғи, жамоам майдонда кўрсатаётган ўйини билан Евро кубокларда иштирок этишга юз фоиз ҳақли деб хисоблайман. Жамоамнинг софлигига 100 фоиз ишонаман. Биз ҳақимизда қандай фикрлар пайдо бўлишига қарамай, ўз позитсиямизда қоламиз. Агар ким ўзининг ҳақ эканлигига ишонса, у ўз позитсияси учун курашиши керак. Шу сабабли бизнинг жамоа ўзининг қинғир ишларга аралашмаганини исботлаш учун бор кучини ишга солади.

Мураббий сифатида шуни айтишим мумкин-ки, биз қолган 3 ой давомида ҳар бир учрашувда бор кучимиз билан кураш олиб борамиз.Сабаби жуда одий. Биз мухлислар учун майдонга тушамиз ва ҳар қандай вазиятда уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Ҳаёт доиммо инсонларга кутилмаган совғаларни тақдим этиб келган. Муҳими ушбу совғлардан унумли фойдаланиш.Ўйлашимча барчасини енгиб ўтишга қодирмиз.

- Жамоани 2 мавсумга Евро кубоклара маҳрум бўлиши қанчалар ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин?

-  Албатта бу бизга таъсир ўтказмай қолмайди. Шундай бўлсада ҳали сўнгги қарор қабул қилингани йўқ.Ҳозирча жазолар ҳақида сўзлаш нотўғри деб хисоблайман. Мен юрист эмасман ва суд жараёни қандай якун топишидан бехабарман. Қўлимиздан келадигани иш бу фақат ғалаба қозониш. Сўнгги қарор чиқмагунга қадар сабр қилишимизга тўғри келади. Кейин бу вазиятни тўлиқ муҳокама қилишимиз мумкин.

- Бу хабардан сўнг, жамоадаги футболчиларда қандай кайфият ҳукумрон эди?

- Қолдирилган ўйинда ғалаба қозонганимизни кўрган бўлсанг керак. Жамоанинг кайфияти қандай эканлигни майдонда кўрсатаётган ўйинларидан билиб олишинг мумкин. “Тоттенҳем” ва “Манчестер Юнайтед”га ўйинларни бой берганимизда ҳам ёмон ўймаган эди. Биз ҳали хам ўз даражамиздамиз. Сўнгги ўйинимизда иккита гол урдик ва тўлиқ майдонда ҳукмронлик қилдик. “Вест Ҳем” билан ўйиндаги кўплаб аспектлардан кўгнлим тўлди. “Болғачилар”га қарши учрашувимиздаги агрессияга эътибор қаратдингми?

Ҳимояланишимиздан кўнглим тўлди. Айнан ўша учрашувда биз барчага ўз рекциямизни намойиш этдик деб хисоблайман. Мен жамоамда хотиржамлик сақланиб турганига шубҳа қилмайман. Агар жамоам енгилса ҳам савияли футбол ўйнашини истайман. Айнан шу жабҳада оқсамасак бўлгани, натижа якунда барибир бизнинг фойдамизга ишлайди.

Манба: sports.ua
Киритилди: 14:26, 20.02.2020.
Ўқилди: 2275 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.