Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Льорис Жозени шармандаликдан қутқариб қолди

Баҳо:
+ | -

Аслида Лондондаги кеча бошидаёқ немислар ким аслида ким эканлигини кўрсатиб қўйишга тушиб кетишди. Учрашувда голни бир соатча кутишга тўғри келганига қарамай, “РБ Лейпциг” барибир гол уриши барчага кундек аён эди…

“Беназир” 2014-йилдан бери ЕЧЛ плей-офф ўйинларида ғалаба нималигини биламай келмоқда. Март ойида Германияда меҳмон бўладиган Жозе бундай оқсаган ҳужум чизиғи билан кимнидир ҳайрон қолдиришига ишониш қийин. Яна ким билади дейсиз?!

Льорис барибир Льорис  

Мағлубиятга қарамай, португалиялик мураббий ўйиндан сўнг дарвозабонига алоҳида раҳмат айтган бўлса, ажаб эмас. Сабаби, унинг ишончли ўйини бўлмаганида, жавоб учрашуви расмиятчиликдан бошқа нарсага ўхшамай қолар эди. Биринчи бўлимнинг ўзида камида 2 та голдан қутқариб қолган дарвозабон иккинчи бўлимда яна 2 та мукаммал сейвни амалга оширди. Тўғри, у Вернернинг пеналтидан йўллаган зарбасини бартараф эта олмади, бироқ ўзидаги супер қаҳрамон плашини ҳам ҳеч кимг бергани йўқ. Қайсидир маънода ўша куни унга Давинсон Санчес ҳам қарашиб юборди. Ҳимоячи ўйин давомида ҳавода 3, пастда ҳам 3 та якка курашда ғолиб чиқди ва пасларни 88% аниқликда ижро этди. Шу ўринда рақиб киппери Петер Гулачини ҳам эътироф этиш жоиз. У ҳам ажойиб учрашув ўтказди ва ўртмиёна 5 та сейвга эгалик қилди.

Кучга тўла “Лейпциг”  “бошсиз чавандоз”га қарши

Бежиз “шпорлар”ни бошсиз чавандозга қиёсламадик. Уларнинг ҳужумларини якунлаб берувчи бир эмас иккита форворди сафдан чиққанидан хабарингиз бор. Жамоа сардори Кейн баҳорнинг сўнгги кунларига қадар жамоага ёрдам бера олмаса, Сон камида 6 ҳафтага сафдан чиққан. Бундай вазиятда Жозега қанчалар қийин бўлганини бир тасаввур қилиб кўринг?! Унинг ўйин оди интервюсига эътиборингизни қаратамиз:

Вазият ёмон ва барча буни билиб турибди. Футболчилар танлаш борасидаги муаммоларимиз бутун дунёга шундоққина кўриниб турибди. Биз бу учрашувда майдонга тушишга қодир бўлган футболчилардан фойдаланамиз. Улар ҳар доимгидек бу учрашувда ҳам бор кучлари билан ҳаракат қилишади. Аввалари мен жамоам захира ўриндиғида ҳужумчи йўқлигидан ҳавотир олар эдим. Энди майдонда ҳам ҳужумчимиз қолмаганидан хавотирдаман. Ўйлашимча Трой Перрот ҳали тайёр эмас. Райн Сессенион эса умуман ҳужумчи эмас.

Дарҳақиқат, ўйин олдидан Жозе муаммолар қанчалар жиддий эканлигини чуқур ҳис этгани шундоққина намоён бўлмоқда.

Ўйин давомида Жозе ҳужумда Моура ва Аллидан фойдаланди. Учрашувнинг 64 дақиқасида Жозе Деллини ўйиндан олди ва унинг ўрнига жароҳатидан фориғ бўлганидан бери машғулот ҳам ўтказмаган Эрик Ламеллани ташлади. Моура сўнгги дақиқаларга қадар нимадир ўйлаб топишга ҳаркат қилди. Ундаги вазиятларда гол киритиш жуда мушкул бўлсада, тинимсиз ҳаракат қилди.. Хатто 172 см бўйи билан 3 бор юқоридан келган узатмани голга айлантиришгаям уруниб кўрганига гувоҳ бўлдик.

Ло Челсо хурсанд қилди

Ундан бошқа кимни ҳам алоҳида қайд этишимиз мумкин? 23 ёшли футболчи ўйининг 10 дақиқасида сариқ карточка олганига қарамай, бутун ўйин давомида агрессивликни бир сония ҳам унутгани йўқ. У жамоадошлари фонида худди майдонда учиб юргандек таассурот қолдирди. Ўйин давомида 8 та кескир узатма, 4 та зарба, 4 та омадли алдаб ўтиш ва 8 та тўп учун курашда ғолиб чиққан Жованининг ўйини мақтовга лойиқ.

Итан Ампаду бошқача футболчи экан

“РБ Лейпциг” қанчалар устунликка эришган бўлсада, гол ўтказиб юбориши ҳам мумкин эди. Агар Гулачи билан Ампаду бўлмаганида “шпорлар”даги тажриба қўл келиши ҳам ҳеч гап эмас эди. Немис жамоаси Ампадуни “Челси”дан июл ойида ижарага олган бўлсада, футболчи ўзини янги жамоада жуда яхши ҳис қилаётганини Лондондаги ўйин кўрсатиб берди. 19 ёшли ҳимоячи ўйин давомида 109 бор тўпга тегинган бўлса, шуларнинг 98 тасини шерикларига пас  ташлаб беришга ишлатди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйин давомида 95% фоиз аниқликда ҳаракат қилган Ампаду 40 та узатмани олдинга ташлаб берган бўлса, 5 та якка курашда ғолиб чиқишни уддалади.

Жозе ишонишда давом этмоқда

Учрашувдан сўнг, Жозе март ойида қандайдир “мўъжиза” кўрсатишига ишончи комил инсондек тутди ўзини. Агар “буқалар” Лондонда кўрсатган “хунар”ларини уйида ҳам кўрсатса, Жозенинг умид учқунлари  узоғи билан ўйиннинг 30 дақиқасида кулга айланиши турган гап.
Қайсидир маънода бугун бизга омад ҳам кулиб боқди. Шунга қарамай, дарвозабонимизнинг 2 тамукаммал сейв ижро этганини айтиб ўтмоқчи эдим.

Мен 0:1 хисобидаги мағлубиятимиздан сира ҳавотир олмаяпман. Биз меҳмонда ғалаба қозонишимиз мумкин. Мен кейинги учрашувда ҳам фақат шу футболчилардан иборат таркиб олдимиздаги ўйинларда иштирок этишдан ҳавотр оляпман холос. Моура, Ло Челсо, Бергвейнлар “итдек” чарчашган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:32, 21.02.2020.
Ўқилди: 6202 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.