Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ёзги трансфер бозорида янги футболчилар сотиб олишини мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Бундай бўлади деб ўйламайман. Менимча, бугунги кунда футболчиларни топиш осон эмас, чунки улар жудда қиммат, бу осон бўлмайди.
Клубимиз барқарор бўлиши керак. Бизни ҳозирги вазиятимизда кутишдан бошқа чорамиз йўқ. Financial Fair Play билан боғлиқ бизнинг ҳозирги фикримиз – апелляция бериш. Ҳозир биз кутишимиз шарт. Биз олдимизда турган уч ойни ўтказамиз ва мавсум якунига етгач вазият қандай бўлишини кўрамиз. Клуб билан биргаликда нафақат кейинги мавсум учун, балки, кейинги уч, тўрт йилни яхшироқ ўтказишни ҳал қилмоқчимиз»-деди Гвардиола.