Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Реал Мадрид»нинг барча замонлардаги футболчиларидан ташкил топган рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz «Реал Мадрид»нинг барча замонлардаги энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади.

 

Икер Касильяс

 

Клуб тарбияланувчиси сифатида «Реал Мадрид» жамоасига келган дарвозабон жамоани клуб афсонаси даражасида тарк этди. Клуб ва терма жамоа сафида ютиш мумкин бўлган барча мусобақаларда ғолиб чиққан Икер нафақат «Реал»нинг, балки бутун дунёнинг янги аср бошидаги энг яхши дарвозабони саналади.

 

Серхио Рамос

 

Айни дамда марказий ҳимояда тўп сураётганига қарамай, Рамос жамоага ўнг қанот ҳимоячиси сифатида таклиф этилган. Боз устига, «қироллик клуби» сафида марказий ҳимояда шу қадар кучли футболчилар тўп сурганки, хатто Рамосни ўнг қанотга кўчиришга мажбур бўлдик. Умид қиламизки, «эл-капитано» бундан ранжимайди.

 

Мануэл Санчес

 

Ўз отаси – Санчес Мартинес сингари «қироллик клуби»да фаолият олиб борган ҳимоячи ҳар жабҳада дадасидан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. 60-йилларда клуб шарафини ҳимоя қилган футболчи 18 мавсум давомида 8 та чемпионлик ва 2 та еврокубокда зафар қучишга муваффақ бўлган. Уни Мадрид жамоасининг ўтган асрдаги энг машҳур футболчиларидан бири десак, адашмаган бўламиз.

 

Фернандо Йерро

 

Санчесдан фарқли ўлароқ, Йерро футбол ортида бутун дунёни кезиб чиқишга улгурганлардан бири. Айни дамдаги Варан қанчалар ёрқин кўринмасин, у ҳали Фернандо даражасига кўтарилгани йўқ. Қаҳрамонимиз фаолияти давомида таянч ярим ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилганига қарамай, «қаймоқранглилар» учун 601 учрашувда 127 та гол киритишга муваффақ бўлган. Шунингдек, унинг етакчилик қобилиятини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.

 

Роберто Карлос

 

Кўпчилик бу нуқтада Марселонинг пайдо бўлишини таҳмин қилгани рост. Шунингдек, бутун фаолиятини Мадрид жамоасига бағишлаган Хосе Антонио Камачо ҳам бунга лойиқ эди, бироқ биз айнан Роберто Карлосни танладик. Кичик жуссасига қарамай «даҳшатли» зарбалар ижро этувчи чап қанот қироли 3 та ЕЧЛ ва 4 та Ла Лига ғолиблигини қўлга киритган. 527 та учрашув ва 69 та гол. Ушбу голларнинг барчаси шедевр даражасида эканлигини ҳам ҳисобга олиб қўйинг!

 

Пирри

 

Хосе Мартинес Санчес ёхуд Пирри «Реал Мадрид» сафида нақд 10 бор чемпионликни қўлга киритган кам сонли футболчилардан бири саналади. Қаҳрамонимиз «қироллик клуби» сафида 16 мавсум ҳаракат қилган бўлиб, деярли барча позицияларни ёпишга қодир чинакам универсал футболчи эди. 60-йилларда у каби универсал футболчиларни топиш осон бўлмаганини инобатга олсак, Пирри бу нуқтага асосий даъвогар саналган Тони Кроосни ортда қолдиришга ҳақли.

 

Лука Модрич

 

Мадридга 26 ёшида кўчиб келган Модрични аввалига Испанияда йилнинг энг омадсиз трансфери деб аташган эди. Шунга қарамай, хорват ўзида куч топди ва вазиятни тубдан ўзгартиришга муваффақ бўлди. Янги асрда «Реал Мадрид»нинг қайта-қайта Европа тахтига кўтарилишда Луканинг хиссаси жуда улкан. Кўпчилик 90+3да Рамоснинг «Атлетико» дарвозасига урган голини яхши эслайди, бироқ ўша узатмани ким амалга оширгани биласизми? Модрич доимо суперюлдузлар қуршовидаги жамоанинг «марвариди» бўлиб келган бўлсада, доимо кадр ортида қолиб кетади.

 

Зайниддин Зидан

 

Тўғри, Зизу «қаймоқранглилар» сафида кўп учрашув ўтказмаган. Тўғри, унинг жамоа билан ютган совринлар сони ҳам қолганларникидан камроқ, бироқумайдонда кўрсатган «мўъжизалари» билан ҳам бугунги рўйхатга киришга лойиқ. Шунчаки, ЕЧЛнинг 2001/2002-йилдаги финал учрашувидаги голни эсланг! Ўйлашимизча,барчаси барчага тушунарли! У Мадрид суперклуби тарихидаги абадий қолувчи персонажга айланиши учун ўша голнинг ўзи кифоя. Унинг техникаси ва шедевр узатмалари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

 

Алфредо Ди Стефано

 

Агар Сантьяго Бернабеу «Реал Мадрид»нинг отаси саналса, Ди Стефано унинг бобоси десак, адашмаган бўламиз. Ушбу клубнинг дунёда донг таратишида Алфредо қўшган ҳисса жуда улкан. У 21 асрга қадар жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчи сифатида эътироф этилган. Кейинчалик жамоага Раул ва Роналдунинг келиши ҳам унинг жамоа учун қилган меҳнатларига соя сола олмади.

 

Раул

 

Камтарин ва содда юлдузни бугунги рўйхатга киритганимиз учун Хенто ва Пушкашлар биздан хафа бўлишмайди деган умиддамиз. Роналдуга қадар «Реал Мадрид» тимсоли ва унинг юзи сифатида танилган йигит 7 йил давомида «қироллик клуби»да сардорлик боғичини муносиб тақиб юрди. Ҳеч ким билан жанжаллашмади, ҳеч кимни хафа қилмади, бироқ у Мадридни тарк этганида барча хафа бўлди. Кўпчилик Раул «Реал»дан кетгачгина анча улғайиб қолганини ҳис этган бўлса, ажаб эмас.

 

Роналду

 

Мадриддаги 9 мавсум Криштиану учун деярли барча рекордларни янгилашга кифоя қилди. Жамоаси учун ўн бешдан ортиқ совринларни ютиб берган замонимизнинг энг яхши футболчиси 438 та учрашувда 450 та гол киритишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, айнан Роналду янги асрда «Реал Мадрид» бой бериб қўйган буюкликни ҳам жамоага қайтарди. Унинг клуб учун қилган ишларига ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Шундоқ ҳам барчангиз бундан хабардорсиз. Шунчаки,реcпект,Криш!

 

Мигел Муньос

 

Жаноб Мигелни алоҳида эътироф этишни афзал кўрдик. Қаҳрамонимиз аввалига футболчи сифатида жамоа билан 9 та соврин ютган бўлса, мураббийликда бу совринларга яна 15 та кубок қўшилди. Айниқса, унинг қўл остида «қаймоқранглилар» нақд 9 бор чемпионликни тантана қилганига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Шу кунга қадар бирорта мураббий «Реал Мадрид»ни ҳеч йўқ 3 бор чампион қилишни уддалай олмаган.

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 22:01, 28.02.2020.
Ўқилди: 11091 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.