"Интер" ярим ҳимоячиси Виктор Мозес яқин кунларда соғлиғи туфайли жамоасига ёрдам бера олмайди, деб хабар беради клуб расмий сайти.
Нигериялик вингер мушакларидан жароҳат олган ва бир неча кундан кейин қайта текширилади. 29 ёшли футболчининг тикланиш вақти номаълум бўлиб қолмоқда, аммо у "Наполи" билан кубок учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда Мозес "Интер" сафида 7 та учрашув ўтказиб, 1 та голлик узатма амалга оширган.