Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Кўприк»

Баҳо:
+ | -

Ҳатто Бразилия футболи ҳам инқирозга учраб туради. Айниқса, Пеледек қирол узоқ йиллар термада ўйнагач, охирги иштирокида учинчи марта мундиал ғолиби бўлгач, унинг йўқлиги сезилиши керак эди. Сезилган.

24 йил футбол афсунгарлари чемпион бўла олишмаган. 1994 йилги АҚШ мундиали ва унда Ромарионинг чексиз қувончи Бразилия аҳлини титратиб юборган.

Шу оралиқда Бразилия футболи жаҳон чемпионатларида ўртамиёна даражага тушиб кетиши ҳам мумкин эди. Биргина юлдузнинг ҳисобига бу юрт футболи ўз даражасини ушлаб турган. Зико.

Мехико-86 энг яхши чемпионат деб эътироф этилади, биласиз. Сабаби,  юлдузларнинг кўплигида. Футбол осмони юлдузларнинг кўплигидан кундуздагидек ёришиб кетган. Ана шу ёрқин юлдузлардан бири Зико эди. Пеледан кейин ниҳоят катта жамоа сифатида қаралган Бразилиянинг ташриф қоғозчаси шу йигит эди.

Зикони жуда омадсиз юлдуз дейишади. Аслида ундоқ эмас. Зиконинг вазифаси марказдаги иши каби Бразилиянинг инқирозли даврини маромда ушлаб туриш, Пеледан Ромариогача бўлган даврни боғлаб бериш эди. Кўприк вазифасини бажариб берган, десак бўлаверади.

Одамлар сувнинг бу томонидан у томонига кўприкда ўтишади-да, одатда кўприкка қарабам қўйишмайди. Ўтиб келган нариги томонларига соғинч билан тикилиб қўйишади. Янги манзилларини ўрганадилар. Кўприк камтар. Ишини бажариб, яна одамларнинг хизматида.

Зико ана шундай оғир даврларнинг кўприги эди. У Бразилия футболини Қиролдан сўнг кўтариб туришга, нурли даврларига оғриқсиз олиб ўтишга муваффақ бўлган дурдона асар эди.

Бразилия футболи унга худди Пеле ва Ромарио, Роналдо, Роналдиньо каби даҳоларга бўлган эҳтиромини кўрсатитишига ҳам сабаб шу.

Бугун (3 март) Зико 67 ёшни қарши олибди. “Бунёдкор”нинг собиқ мураббийи мураббийликда чиндан ҳам омадсиз. Пеледан кейингилар ўзи шунақа.

Хайрулла Ҳамидов

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 21:09, 04.03.2020.
Ўқилди: 4185 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик