АПЛнинг 29-тур учрашувида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Антони Марсьяль гол урди. 24 ёшли футболчи учун бу АПЛдаги 11-голига айланди.
Шундай қилиб, Марсьяль ўзининг шахсий рекордини такрорлади: 2015/16 мавсумда у 31 та учрашувда 11 та гол урган эди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи ҳисобида 3 та голлик узатма бор.