Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, “Барселона” Лионель Месси билан янги шартнома имзолашга яқин.
Манбанинг хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” аргентиналик футболчи билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Янги шартномага кўра, Месси йилига бонусларсиз 50 миллион евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.