Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Ориф Толиповдан анонс: «Ночор ҳужум чизиғи, «Ред Булл» ва Жозе...»

Баҳо:
+ | -

Ғалабасиз беш ўйин, АПЛ турнир жадвалида 8-ўрингача тушиш, Англия кубогини тарк этиш ва ЧЛни нимчорак финалда якунлаш учун яхшигина “имконият”! “Тоттенҳэм”да Сон Хён Миннинг Ҳарри Кейн каби сафдан чиқиши билан муаммолар йириклашиб кетди. Бунинг устига ўзи шу муаммоларни ёпиш учун таркибга жалб қилинган Бервейннинг ҳам жароҳат олиши мувозанатни буткул бузиб юборди.

Жозе албатта, матбуот анжуманларида ўзини қандай тутишни исталган мураббийга ўргатиши мумкин. Лекин, бу сафар унинг айтган гаплари фақат лондонлик  мухлисларни овутиш учун янграгандек туюлди.

"Ўзим ишлаган барча жамоаларда соврин ютганман. Ўйлайманки, “Тоттенҳэм” бундан мустасно бўлмайди. Клубни қийин вазиятда қабул қилиб олдим. Ҳозир ҳолат янада мураккаб! Бироқ, футболчиларимга ишонаман!"

Яхшиямки “Тоттенҳэм” биринчи ўйинда кичик ҳисобда мағлуб бўлди (0:1). Биринчи ўйинни эсласак, ҳолат бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкинлиги ёдга келади. Энди уларни меҳмон жамоалар  бир ойдан кўпроқ муддатдан буён ғалаба қозона олмаётган стадионда ўйин кутмоқда.

“РБ Лейпциг” ҳақида фақат ижобий фикрларни билдира оламан. Йўқ, уларнинг мукаммал ўйинларидан эмас бу! Бу – улар ўз бўйларидан баландга (анча баландга) сакрай олаётганлари учун шундай.  “Редбуллчилар”нинг сири ўша машҳур ичимликда эмас албатта. Сир – тўғри йўлга қўйилган менежментдир. Тимо Вернер эса майдондаги ҳақиқий “қизил буқа”! У эса қисқа муддатдан яна сафга қайтди.

Дўстлар, бугун сизни якуни аниқ қизиқ бўладиган ўйин кутмоқда. Ахир, “Тоттенҳэм” қайта олса, бу – камбэк! “Лейпциг” ўта олса, бу -  сенсация!

Телеканал: UzReport TV
Соат: 00:55  

Ориф Толипов.

PS: Бу ерда ёзишга улгурмаган жиҳатларим ҳақида соат 00:00да бошланадиган Cтудия лойиҳасида айтиб ўтишга ҳаракат қиламан. У эса Футбол ТВ теленалида эфир юзини кўради, доимдек!

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 22:42, 10.03.2020.
Ўқилди: 2880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [3839]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3001]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2688]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2595]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2557]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2362]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [1989]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1861]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1752]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик