Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Роналдиньо, турмада нима гап?!

Баҳо:
+ | -

Роналдиньо мен учун жуда қадрли футболчи. Бутун дунё коронавирус пандемияси билан овора бўлиб турган бир вақтда “афсунгар” яна бир турнир ғолибига айланди. Бу шундай бир мусобақаки, унда ғолиблик бундан аввал ҳам, катта эҳтимол билан кейин ҳам унинг даражисидаги футбол афсонасига насиб этмаса керак. Сохта паспорт билан муаммолардан сўнг Парагвай қамоқхонасида бўлиб турган Роналдиньо маҳбуслар ўртасидаги турнир финалининг энг яхши футболчиси бўлди. Бироз кулгили, бироз ачинарли ва бироз ўйлантирувчи ҳолат!

Кулгу ва ачиниш нима сабабли экани ҳаммага тушунарли бўлса керак. Ўйларчи?!

Мен Роналдиньонинг тақдири кўпроқ Пелега ўхшашини истардим. Гарринчага эмас. Ҳар иккисининг ўйинини кўрмаган бўлсамда, айтишларича Гарринча Пеледан қолишмайдиган даражадаги иқтидор эгаси бўлган. Бироқ, у футболчилик вақти ҳам, кейин ҳам турли можаро ва иллатларга ўралашиб қолган. Шу сабабли балки, ёш авлод вакилларининг аксари Гарринча кимлигини билишмаса ҳам керак! Бунинг устига Рони ичкарида ҳам ичишни давом эттирмоқда.

Очиғи, бу воқеа – қандайдир парагвайлик наркобарон томонидан атайин уюштирилгандек таассурот уйғотмоқда. Айтайлик, қамоқда муддат ўтаётган бирор шартли “Пабло Эскобар” ўз севимли футболчисини кўргиси келиб қолган бўлиши мумкин.

Майли нима бўлган тақдирда ҳам Роналдиньога кейинги фаолиятида  омад тилаб қоламан!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 23:44, 14.03.2020.
Ўқилди: 6248 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [8616]

Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 плей-офф босқичидаги рақиби маълум бўлди [4511]

ЖЧ-2026. Норвегия 1/16 финалида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди [4442]

ЖЧ-2026. Миср терма жамоаси 1/16 финал босқичидаги рақибини билиб олди [4394]

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 плей-офф босқичидаги рақибини билиб олди [3608]

ЖЧ-2026. Франция терма жамоаси 1/16 финалидаги рақибини билиб олди [3338]

«Барселона»нинг 18 ёшли юлдузи Англиянинг топ-клублари қизиқишига жавоб қайтарди [3095]

«МЮ» Онана ўрнига уч нафар дарвозабондан бирини танлайди [2239]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [2238]

«МЮ» «Реал» ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр [2237]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик