Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

«МЮ»нинг ҳалоскори

Баҳо:
+ | -

Бруну Фернандешнинг “Спортинг”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтиши қишки трансферлар чоғидаги энг муҳим харид бўлиб чиқди. Жамоалар трансфер жароаёнида ҳар бир цент учун “савдолашиш”ганидан хабарингиз бор. Португалия клуби ўз етакчиси билан хайрлашишни истамаган бўлса, “қизил иблислар” Португалияда ном қозонган футболчи учун катта сумма сарфлашни истамади. Тўғрисиямда, футболчи АПЛда ўз даражасини сақлаб қолади деб ким кафолат беради?

Савдо оҳир-оқибат (55+18 миллион евро) пишди. Португалия клуби ўз футболчисини кўнгилдагидек суммага сотган бўлсада, жамоа мураббийи Жорже Силаш ўз футболчиси бундан-да қимматроқ туришини афсус билан тилга олди. Бруну ўзининг нурсиз ўтган дебютидан(“Вулверҳемптон”га қарши учрашувда) сўнг, кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилган эди, бироқ Сульшер футболчини янги позицияга кўчириш орқали унга ажойиб имконият яратиб берди. Сульшер томонидан амалга оширилган юриш якунда ўзини тўлиқ оқлади ва Фернандеш ўзи учун идеал нуқтадан жой олди. Эндиликда, у ҳужум ортида классик 10-рақам сифатида ҳаракат қила бошлади. Бундан ташқари, у ўйин давомида исталган қанотга кўчиши, тўпсиз ҳаракатларда марказдан жой олиши ва позицион ҳужумларда иккинчи ҳужумчи бўлишни бошлади. Ўйин интелектининг баландлиги сабаби португалиялик тезда янги жамоасига наф келтиришни бошлади.

“Қизил иблислар” Фернандешни ўз сафига қўшиб олгач, 6 та учрашувда ғалаба қозонган бўлса, учта ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди. Фернандеш ўзи сўнгги 6 та учрашувида 3 та гол ва 3 та ассистни амалга оширибгина қолмай, Пеп Гвардиолани хафа қилишга ҳам улгурди.

Хўш, футбол мутахассислар Бруну ҳақида қандай фикр билдиришмоқда?

Англиялик футбол эксперти – Майкл Кокс:

“Фернандеш фақатгина гол киритгани ёки ассистларни амалга оширгани билан фойдали эмас. У ўйин давомида прессингни бошламоқда ва жамоадошларига қайси позицияни танлашини кўрсатиб бермоқда. Унинг майдонда ақл билан ҳаракат қилиши керакли палада пауза ушлашни ва барча вариантларни ўйлаб чиқиши ва бошқа майда деталлар унинг топ даражадаги ярим ҳимоячи эканлигидан далолат бермоқда.

Оле Гуннар Сульшер:

“Унинг ажойиб зарбаси, кучли техникаси ва аниқ узатмалари мавжуд. У ўйинни жуда катта диапазонда ўқий олади. Бундан ташқари, Бруну стандартларни ҳам яхши ижро этмоқда. Мен уни Скоулзга ўхшатаман. Брунуҳам Пол сингари киришувчан ва мағлуб бўлишни ёқтирмайдиганлардан. У ҳам Скоулзнинг рақамида ҳаракат қилади ва ўйин давомида майдонда етакчилардек ҳаракат қилади. Агар Фернандеш учрашувда ўзининг 99 фоиз кучини ишга солса, бундан биринчи навбатда ўзи қониқмайди. У топдаражадаги футболчи!”

Яп Стам:

“У Скоулзга жуда ҳам ўхшамайди. Пол тўпсиз жуда агрессив ҳаракат қилган, бироқ Бруну тўп билан ҳаракатланиш ва ўйин интелекти борасидаПолга жуда ўхшаб кетади”.

Робин ван Перси:

У ақлбовар қилмас футболчи. Топ футболчи сифатида унда барча кучли омиллар мавжуд. Унинг тўп билан қандай юмшоқ муомалада бўлишига аҳамият беринг! Буни томоша қилиш менга завқ бермоқда.

Оуэн Харгривз:

“У Де Брюйне сингари тезкор, шошмасдан қарор чиқаради ва доимо бош зоналар яратишга муваффақ бўлади. У “қизил иблислар”нинг барча футболчисини янада кучли қилмоқда.

Бруну Фернандеш ўзи жамоага қўшаётган хиссаси борасида камтарин фикрда:

“Биз Брунунинг “Манчестер Юнайтед”га келтираётган фойдаси ҳақида сўзлашимиз мумкин, бироқ аслида клуб футболчилар учун кўпроқ нарса бермоқда. Агар мен клубга келмаганимда ҳам жамоа ғалаба қозонишда давом этган бўлар эди. Жамоани бир футболчи ўзгартириб юбора олмайди. Қачонки,барча футболчилар бир мақсад сари ҳаракатланишсагина жамоа ўзгариши мумкин. Мен Манчестерга кўчиб келгач, ўз мақсадлари сари одимлаётган жамоани кўрдим. Мен бу мақсадни амалга оширишда кўмак бериши мумкин бўлган бир футболчиман холос. Мен таваккални хуш кўрувчи футболчиман. Менинг майдондаги вазифам ҳам шундан иборат. Сўнгги пасни ижро этишим учун сўнгги сонияларга қадар кутишим ва бехато ҳаракат қилишим талаб этилади. Аниқ пасни ижро этсам ҳам ўйинлардан сўнг хатоларим устида ишлашим керак. Ана шундагина янада кучлироқ формага кириб олишим мумкин”.

Шу ўринда жуда муҳим омилни ҳам қўшиб қўйсак. Бруну инглиз тилида жуда яхши сўзлашади. Бу ундаги адаптациянинг қисқа фурсатда амалга ошишида кўмак бергани турган гап. Шунингдек, клуб фанатлари у ҳақида айтадиган қўшиқларининг маъносини ҳам жуда яхши англаб туради.

“Бруну, Бруну, Бруну. У ҳам Криштианукаби “Спортинг”дан келган. У чапга ўтди, у ўнггаўтди ва ҳимоячиларни доғда қолдирди. Бизнинг португалиялик сеҳргаримиз…”.

Бруну тўпсиз ҳаракатларда ҳам жуда фаол эканлигини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Унинг прессингдаги фаолиги сабабли жамоа рақибларини майдон марказида кутиб олишни бошлади. Шунингдек,унинг ҳужумдаги ҳаракатлари ҳам таҳсинга сазовор. Айниқса,ҳужум чоғида у жамоага анчадан бери етишмаётган —Погбадан кутилган “олов”ни тақдим этмоқда. Жамоа мухлисларни футболчини тез орада 7-рақамни қўлга киритиши ва жамоанинг узоқ кутилган етакчисига айланиши ҳақида сўзлашмоқда. Брунуни кўкларга кўтаришга ҳали эрта бўлиши мумкин, бироқ унинг жамоа ғалабаларига қўшаётган ҳиссаси улкан эканлиги рост.

Ҳозирча футболчи Англияда атиги бир ойгина тўлиқ ҳаракат қилган бўлишига қарамай, АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга муваффақ бўлди. Бу шунчаки бошланиши мумкин. Ҳали ҳаммаси олдинда!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 15:06, 17.03.2020.
Ўқилди: 5236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.