Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Анчелотти “Барселона”га қарши баҳс учун аниқ режа тузган

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоасининг ўйинини яхшилаш устида ишламоқда. Diario AS нашрининг хабарига кўра, Анчелотти “Атлетик Бильбао”га қарши баҳсда қўллаган 4–4–2 схемасини (ромб шаклидаги ярим ҳимоя) яна синаб кўрмоқчи.

Бу ҳолатда ҳужум чизиғида Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе жуфтлиги ҳаракат қилади, Родриго эса ўйинни захирадан бошлаши кутилмоқда. Мадрид клуби Испания Ла Лигасининг сўнгги баҳсида “Атлетик”ка қарши шу тактик схемада ҳаракат қилди ва анча ишончли ўйин кўрсатди. Шу боис италиялик мутахассис “Барселона”га қарши учрашувда ҳам шу услубда ўйнашни мақсад қилган.

Клуб 26 апрель, шанба куни “қироллик клуби” Испания Кубоги финалида “Барселона”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан “Реал” Ла Лига доирасида “Хетафе”га қарши ўйин ўтказади. Айнан шу учрашув сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши кутилмоқда.

Ҳозирда “Реал” 69 очко билан Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Клуб етакчи “Барселона”дан тўрт очкога ортда қолмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:16, 22.04.2025.
Ўқилди: 4525 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [13805]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12133]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [7087]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6907]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5240]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3428]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2334]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2198]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2092]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.