УЕФА Чемпионлар лигаси финалининг энг яхши ўйинчисини эълон қилди.
Ҳал қилувчи баҳсда «ПСЖ» пенальтилар сериясида «Арсенал»ни мағлуб этди.
Ўйиндан сўнг ушбу соврин Витиньяга насиб этди. Ярим ҳимоячи майдонда 105 дақиқа ҳаракат қилди ва пенальтилар сериясида иштирок этмади. Унга ажратилган вақт давомида португалиялик футболчи 12,7 километр масофани босиб ўтди ва узатмалар аниқлигини 97% га етказди.













