Россиянинг «Сочи» клуби ҳужумчиси Александр Кокорин уни туғилган куни билан Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба табриклаганини айтиб берди. Россиялик футболчи Погбанинг видеотабригини "Инстаграм" саҳифасига жойлади.
«Эй, Александр, яхшимисан? Умид қиламанки, сенда ҳаммаси жойида. Биламан, бугун сенинг туғилган кунинг. Туғилган кунинг билан табриклайман. Худо сени асрасин. Ушбу кунда оиланг ва дўстларинг билан роҳатлан», — деди Погба видеода.
Кокорин Погбага француз тилида раҳмат айтди: «Merci mon ami, tres gentil (“Раҳмат дўстим, жуда ёқимли бўлди” — муаллиф)».