Дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири, «Ювентус» ҳамда Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду, бугун, 5 февраль куни, ўзининг 35 ёшини қарши олди.
Биз эса Роналду ҳақида билдирилган энг сара фикрларни бир саҳифага жойладик.
— Мен ишлаган футболчилар орасида, шубҳасиз, энг истеъдодлиси Криштиану Роналдудир. У «Юнайтед»нинг барча буюк ўйинчиларини ортда қолдириб кетди. У билан клубнинг фақат икки тарбияланувчисини қиёслаш мумкин — Пол Скоулз ва Райан Гиггз. Чунки улар ҳам икки ўн йилликда юқори даражада тўп сура олган.
Алекс Фергюсон, «Манчестер Юнайтед» собиқ устози
— «Спортинг»ни бошқарган вақтимда, Роналдуга доим майдонда бўлишини айтардим. Бироқ шу билан бирга баъзи бир финтларини ташлаш кераклигини ҳам таъкидлардим. Шунингдек, ўз ўйинини қайси жиҳатларини кучайтириш кераклигини ҳам. Эртаси куни машғулотларга келдим. Ва бу борада биринчи бўлдим деб ўйладим. Қарасам, Роналду икки жамоадаги дўстлари билан машғулот олиб бораётган экан.
Фернанду Сантуш, Португалия терма жамоаси бош мураббийи
— Роналдунинг ҳозирги даражаси табиат берган иқтидор эмас, балки оғир машаққатли меҳнатлар маҳсулидир.
Златан Ибрагимович, «Милан» ҳужумчиси
— Ким Роналду ҳақида нима демасин, у буюк, шунчаки буюк футболчи! Роналдудан кўра, баландроқ сакрай олган футболчини кўрган эмасман. Феноменал спортчи.
Гари Линекер, Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси
Роналду — футбол бойлиги. Кимга футбол ёқса, унга Роналдунинг ўйини ҳам ёқади.
Диего Марадона, футбол афсонаси
— Месси Роналду борлиги учун, Роналду эса Месси борлиги учун энг яхши бўлишга эришди.
Карло Анчелотти, «Эвертон» бош мураббийи
— Кийиниш хонасида ойна ҳақида гап очилмасдан олдин у билан бирга бўлиш ёқимли ва ажойиб эди. Роналдуга қадар «Манчестер Юнайтед»да ойна олди Девид Бекҳемга тегишли. Бексдан кейин унинг ўрни Роналдуга тегди. Криш ойна олдига келган вақти бошқалар унинг олдига келиш ҳақида ўйламасди ҳам. Жуда ҳам кўп кутишга тўғри келарди.
Райан Гиггз, Уэльс терма жамоаси устози
— Роналду голлар уриш учун яшайди.
Марсело, «Реал» ҳимоячиси
— Роналду — қойилмақом инсон. Майдондан ташқари у ҳаммага ёрдам беришга ҳаракат қилади, айниқса болаларга. Унинг шахсиятида ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган хусусиятлар бор. Одамлар аслида ҳақиқий Роналду ким эканлигини деярли билмайди. У ҳар куни ривожланиш учун тинмай меҳнат қилади. Шу билан бирга у жуда ҳам сахий инсон.
Рауль Альбиоль, «Вильярреал» ҳимоячиси
— Агар Роналдуда жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар бўлмаса, у бемалол 41 ёшгача ўйнаши мумкин. Роналдунинг бошқа футболчилардан ажралиб туради деб айтишни хоҳламасдим, бироқ унда ўзига хос хусусиятлар бор. У ҳеч қачон тезлиги паст ўйинчи бўлмайди. Аслида йиллар ўтиб футболчиларда тезлик йўқолади. У эса шунчаки рақиб дарвозасига яқинроқ ҳудудда ўйнашни бошлайди.
Жоау Арозу, Португалия терма жамоасининг жисмоний тайёргарликлар бўйича мураббийи
— Унинг амалга ошираётган ишлари ақл бовар қилмас даражада ҳайратланарли. Унинг Чемпионлар Лигасидаги рекордларини ақлга сиғдириб бўлмайди.
Рио Фердинанд, «Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси
— Мен машғулот ўтказардим, чунки шунга мажбур эдим. У эса машғулот ўтказади, чунки бу унга ёқади.
Роналдо, Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси
— Роналду Усейн Болт ҳамда Рожер Федерерга ўхшайди. У ўзга сайёрадан.
Жоржио Кьеллини, «Ювентус» ҳимоячиси
— Криштиану қойилмақом футболчи. У «Реал» учун саноқсиз голлар урди. Энди бу ишни Италияда ҳам давом эттирмоқда.
Гарет Бэйл, «Реал» вингери
— Роналду футбол тарихидаги энг кучли футболчилар бешлигига киради. Унинг иқтидорига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Ромарио, Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси
— Албатта, Роналду ҳозир менга етишмаяпти. У Мадридни янада кучли қилган эди. Аввал ҳам «Реал» унинг кетишини ҳис қилишини айтгандим. Унинг кетишини ҳис қилмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Кимнингдир жаҳли чиқиши мумкин. Аммо ҳақиқат шундай. У мавсум давомида 50 талаб гол урарди. Бу эса ҳал қилувчи ролни ўйнаши табиий эди. Бутун Ла Лигага Роналду етишмаяпти. Боиси, ажойиб ўйинчилар доим қизиқарли рақобатни вужудга келтиради.
Лионель Месси, «Барселона» ҳужумчиси
— Роналдуни «Реал» тарихидаги энг яхши футболчи десак ҳеч қандай бўрттириш ёки муболаға бўлмайди. «Реал»нинг ҳеч бир ўйинчиси клубда ҳеч қачон Роналду эришган натижаларга эриша олмайди. Криштиану ўзга сайёрадан. У бор, демак, гол ҳам бор. Ноёб футболчи.
Зайниддин Зидан, «Реал» бош мураббийи