Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Юлдуз футболчидан яхши мураббий чиқмайдими?

Баҳо:
+ | -

Алан Ширер фантастик ҳужумчи эди, бироқ ундан кучли мутахассис чиқмади. Бугун Ширердан ташқари мураббийликни эплай олмаган яна 4 нафар собиқ футболчиларни ёдга оламиз.

Алан Ширер ("Ньюкасл")

Ҳаммаси яна қандай давом этишини кутган эдингиз? “Ньюкасл” халқаро кулгу кунида ўз мухлисларига расман клуб афсонасини мураббий сифатида таништирди. Клуб Аланнинг олдига жамоани элитада сақлаб қолиш вазифасини қўяди. Аслида Жин Коннер жамоани бошқараётган эди, бироқ унинг юрагида пайдо бўлган муаммолар туфайли вақтинча четга чиқишга мажбур бўлади. Ширернинг клубдаги авторитети катта эди. Қаҳрамонимиз 1996-йилда жамоа афсонаси бўлиш учун кимсан “Манчестер Юнайтед”нинг таклифини рад этгани сўзимизга исбот бўла олади. Аввалига мураббий қўл остида жамоа иккита учрашувда икки очко жамғаришга муваффақ бўлди, бироқ сира хавфли зонадан узоқлашишни уддалай олмади. Ширер мавсумнинг ҳал қилувчи иккита учрашувида ҳам мағлубиятга учради ва у бошчилигидаги “Ньюкасл” Чемпионшипга равона бўлди. Ўша омадсизликдан сўнг, Ширер бирор маротаба мураббийлик соҳасига қўл урмади.

Стюарт Пирс ("Ноттингем Форест")

Клуб сафида 12 йил тўп сурган Пирснинг жамоадаги мураббийлик ишлари кўнгилдагидек кечмади. У клуб постига 1996-йилда Френк Кларкдан кейин келди. Пирс ўзининг дебют учрашувида “Арсенал”ни мағлуб этганига қарамай, буёғига унинг боши омадсизликлар чиқмай қолди. Иш шу даражага етиб бордики, клуб АПЛни тарк этишга мажбур бўлди. Ўз-ўзидан Пирсни ишдан олишди. “Манчестер Сити” ва Англия футбол раҳбарлари вазифасини бажарганидан сўнг, 2014-йилда “Ноттингем Форест”да мураббий сифатида иккинчи бор иш бошлади. Ўтган сафарги каби Пирснинг дебюти жуда омадли чиқди. Илк 7та учрашувнинг 5тасида ғолиб чиққан клуб мавсум ўртасида 21та ўйиндан иборат омадсиз серияни бошидан ўтказди. Кўп ўтмай клуб Пирсга иккинчи бор жамани топшириш фикри қанчалар нотўғри бўлганини англаб етишди ва унга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборишди.

Освальдо Ардилес ("Тоттенхэм")

80-йилларда аргентиналиклар АПЛда жуда кам кўриниш берар эди. Шунга қарамай, Освалдо Ардилес кам сонли аргентиналик бўлишига қарамай, “Тоттенхэм”нинг афсонавий футболчиси бўлишга муваффақ бўлди. Клуб ўз-ўзидан 1993/94-йилги мавсумда Освалдони клуб бош мураббийи этиб тайинлади. Унинг жамоаси “камикадзе” услубида тўп суришни бошлади. “Шпорлар”унинг қўл остида ҳимояни мутлоқ унутганча, бор кучи билан ҳужумда ҳаракат қилишни бошлади. Қайсидир маънода бу услуб мухлисларга манзур келган бўлиши мумкин, лекин якунда ҳеч қандай наф келтирмагани маълум бўлди. Ўша мавсумни 15-ўринда якунлаган “Тоттенхэм” мураббийни истеъфога чиқаришдан бошқа чора топа олмади.

Брайан Робсон ("Вест Бромвич")

Брайан Робсон “Вест Бромвич” тепасига келганида,кўчада 2004-йил ҳукмронлик қилаётган эди. Жамоа сафида икки мингта ўйин ўтказган футболчи мураббий сифатида ҳам “Вест Бромвич”да узоқ қолишни истагани табиий. Робсон АПЛда ўзига хос рекорд ўрнатишга ҳам муваффақ бўлди. Янги йилга қадар АПЛдаги 20-ўрнини ҳеч кимга бермаган клуб мавсум сўнггига қадар хавфли зонадан узоқлашиб кетишни уддалади. Шу кунга қадар бошқа бирорта клуб янги йилга қадар 20-ўринда бориб, якунда чемпионшипдан қочиб қолмаган эди. Келаси мавсумда Робсон шогирдлари мавсумнинг биринчи қисмини сўнгги поғонада якунлашди. Афсуски, мўъжизани такрорлашни уддалай олишмади ва 19-ўрин билан пастга “қулаб кетишди”. Ўз-ўзидан Робсон ҳам ўзига бошқа иш қидиришга тушиб кетди.

Кевин Киган ("Ньюкасл")

Бу мураббийнинг жамоа постига илк келиши ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эмасмиз. Ўшанда ҳам мураббий ақали бирор каромат кўрсатмаган, бироқ якунда натижа қониқарли чиққан эди. Биз унинг клуб сафига 2008-йилда қайтиб келган даврига тўхталиб ўтамиз. Киган иккинчи урунишда илк саккизта учрашувда ғалаба қозонмади, бироқ якунда жамоани 12-ўринга олиб чиқди. Барча муаммо иккинчи мавсум стартида бошланди. мураббий ва клуб ўртасидаги низо суд залида кўриб чиқилди. Ачинарлиси шундаки, “Ньюкасл” ўз афсонаси билан деярли 1 йил судлашди. Киган Англиянинг шимолий ҳудуди вакилини жанжаллар билан тарк этди ва бошқа қайтади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:07, 23.03.2020.
Ўқилди: 3698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.