Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Реал Мадрид»да тўп суриш «ҳаммага» эмас!

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумда «қироллик клуби» жамоани кучайтириш мақсадида трансферлар учун 303 миллион евро сарф этди. Афсуски, жамоанинг барча трансфери ҳам нишонга бориб тегмади. Бугун «қаймоқранглилар»нинг мавсум олди трансфер компанияси қандай наф бергани ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Ферлан Менди –нишонга текканягона ўқ

Франциялик чап қанот ҳимоячиси 2019-йилда сотиб олиганлар орасида асосий таркибга киришни уддалаган ягона футболчи бўлиб турибди. Катта эҳтимол билан шундай бўлиб қолса ҳам керак. «Лион»дан 48 миллион еврога сотиб олинган ҳимоячи жамоага келиши билан Марселони «курашга» чорлади. Қаҳрамонимизнинг ишончли ўйини сабабли Марсело четга чиқишдан бошқа чора топа олгани йўқ. Тўғри, бразилиялик футболчи Ферландан кўпроқ ўйин ўтказди,бироқ Зидан жамоаси ўз формасини тиклаган чоғида Ферлан Марселони асосий таркибдан чиқариб юборди. Барча мусобақаларда 22 та учрашув ўтказган.

Эден Азар – 100 миллионлик юмшоқ ўйинчоқ

Эден «Реал»га ўтишни жуда ва жуда орзу қилган эди...Орзуси рўёбга чиққач, ўзи устида ишлашдан тўхтади-қўйди. Таътилни бувисиникида ўтказгандек «қироллик клуби» таркибига қўшилган футболчи спорт формаси сабабли танқид қилинган эди. Кейин жароҳатлар бошланиб кетди. Янги Роналду бўлиши таҳмин қилинган бельгиялик янги жамоаси сафида атиги 15 та учрашув ўтказди ва бор йўғи бир бор дарвозани ишғол қилди. Буни футболчининг ўзи ҳам сўнгги интервьюсида тан олди: «Менинг Мадриддаги биринчи мавсумим жуда ёқимсиз тус олди, бироқ вазиятни кескинлаштиришга шошилманг! Бу шунчаки адаптация мавсуми бўлди холос. Менинг ҳаракатларимга иккинчи мавсумга қараб баҳо беринг. Менинг эндиги вазифам келаси мавсумга кўтаринки кайфиятда ва спорт формада етиб келиш. «Реал» яхши жамоа. Мен янги инсонлар билан танишиб олдим. Олдинда бизни 4 йил кутиб турибди. Умид қиламанки, шартномадаги қолган мавсумларни юқори савияда ўтказаман».

Лука Йович – Бенземанинг омадсиз «дублёри»

Эден Азарнику жароҳатлар пастга тортиб қолди. Лука Йовични-чи? Ваҳоланки, сербиялик футболчига Зидан ўзини кўрсатиш учун етарлича имконият яратиб берди. «Айнтрахт» сафида бир мавсумда 27 та гол киритган Йович ҳақли равишда «Реал Мадрид»га (60 миллион евро эвазига) келди. Марказий ҳужумчи бўлишига қарамай, Йович Мадрид жамоаси сафида атиги 770 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйлашимча, қўшимча қилишга ҳам ҳожат йўқ!

Эдер Милитао – Рамос ва Вараннинг кичкина укаси

«Реал Мадрид» тез орада катта саҳнадан тушиб кетиши кутилган Серхио Рамоснинг ўрнини босиши кўзда тутилган Эдер Милитаога алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Милитаога Зидан етарлича ўйин амалиётини тақдим этди. Клуб «Порту»га ҳимоячи учун 50 миллион евро тўлабберганига қарамай, Эдер керакли паллада Варан ва Рамосга рақобат ҳосил қила олмади. Очиғини айтганда, унинг маҳорати«Реал Мадрид» даражасида эмаслигини дарров сезилиб қолди. «Реал Мадрид» мағлуб бўлган 6 та учрашувнинг 4 тасида Эдер Милитао таркибда эди. Ачинарлиси шундаки, ҳимоячи мавсум давомида бир неча бор қўпол хато қилишга ҳам улгурди. 50 миллион евро ҳимоячи учун ярашмайдиган ҳолат. Шундай эмасми?

Родриго – фақат рақобатда ғолиб чиқиш учун сотиб олинган футболчи

Родриго жамоа қийин паллада қолганида ёрдам беришга ҳаракат қилди. Тўғри, у «Галатасарой»га қарши учрашувда хет-трик қайд этди, бироқ кейинчалик асосий таркибдаги ўрнини Винисиусга бой беришни бошлади. Якунда, яна бир бразилиялик иқтидор эгаси захирадан жой олди қўйди. Аслида, Винисиусдек ёш иқтидор эгаси бор жамоага Родригонинг трансфери нима учун керак эди? Унинг трансфери келажакни ўйлаган ҳолда амалга оширилган шекилли?

Хамес Родригес – Ортга нега қайтганини ўзи ҳам билмайдиган футболчи

Аслида Хамеснинг Зидан билан муносабатлари кўнгилдагидек эмас эди. Айнан шу важ юзасидан колумбиялик футболчи Мюнхенда икки йил қолиб кетди. «Бавария» уни сотиб олмагач, Хамес барчасини қайта ишга тушириш мақсадида ортга қайтди. Хамеснинг Мюнхендаги омадли мавсумларидан сўнг, яхшигина пулга сотиб юбориш ўрнига «Реал Мадрид» уни захирага ўтказиш учун ортга қайтарди. Кичик жароҳатлар ва омадсиз учрашувлардан сўнг, Хамес ҳам тақдирга тан берди шекилли, асосий таркибга кириш учун ҳаракат ҳам қилмай қўйди. Катта эҳтимол билан у ҳам жамоани эркин агент сифатида тарк этадиган кўринади. Хамес «қироллик клуби» учун чинакам бошқотирмага айланиб бўлди.

Алфонсо Ареола – вазият қурбони

Ўтган мавсумда «Реал Мадрид» дарвоза чизиғида Навас ва Куртуа даҳшатли рақобатни ҳосил қилди. Бир қозонда иккита қўчқорнинг калласи қайнамагани учун Мадрид клуби бельгиялик дарвозабонни олиб қолишга қарор қилди. Навас Парижга кетгач, “ПСЖ”Ареолани бир мавсумга ижара асосида Мадридга жўнатди. Афсуски, Ареолага имкон берилгунига қадар, Тибо ўзининг спорт формасини тиклаб олди. Энди «Реал Мадрид»га кучли иккинчи дарвозабоннинг деярли кераги йўқ десак, адашмаган бўламиз.

Я . У

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:00, 28.03.2020.
Ўқилди: 7446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.