«Челси» клуби собиқ сардори Жон Терри коронавирус пандемияси пайтида муҳтожларга ёрдам бериш акциясида иштирок этди.
У жамиятдан ажралиб қолган инсонларга озиқ-овқат ва дастлабки эҳтиёж маҳсулотларини етказиб беришда қатнашди.
«Ушбу ёрдамни бериш мен учун шарафли бўлди. Инсонлар юзида табассумни кўриш — бу завқли», – дея ёзди Терри Инстаграмдаги саҳифаси орқали.