Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Одил Аҳмедов: «Вирус мағлуб этилганидан кейин мухлислар футболдан янада кўпроқ завқ олишади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанхай СИПГ» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳозирда Хитойдаги вазият қандай экани ҳақида ўз фикрини билдирди.

— Яқинда Ўзбекистондан учиб келдим. Барча ўйинчилар футболни соғинишган. Ўйлашимча, мухлислар ҳам футболни соғинишган. Футболсиз яшаш қийин. Деярли ҳар куни машғулотлар ва ўйинларда иштирок этар эдик. Шу нарса етишмаяпти.
­
Ҳозир Шанхайдаман, бу ерга бир ҳафта илгари учиб келган эдим. Етиб келишим билан барча хорижлик футболчилар каби карантинга олиндим. Шунинг учун ҳозир уйдаман. Бу жараён икки ҳафта давом этади. Карантиндан чиққанимиздан кейин эса жамоамиз машғулотларни бошлайди.

Ҳозир чемпионат қачон бошланиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин, ўйлашимча, биз май ойининг сўнгида футбол ўйнай бошласак керак.

— Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай?
— Умид қиламан, бутун дунёда биз коронавирус устидан ғалаба қозонамиз ва нормал ҳаётга қайтамиз. Лекин энг муҳими — бу инсонлар соғлиғи. Ўйлашимча, инсонлар жаҳонда рўй бераётган тўғри қабул қилишмоқда. Вирус тез орада кетади ва биз катта футболга қайтамиз, деб умид қиламан. Шундан сўнг мухлислар янада кўпроқ хурсанд бўлишади.

— Хитойдаги ҳаёт қандай?
— Ҳозир бу ерда ҳаммаси жойида. Хитой вирусни деярли енгди. Бу ерда инфекция кўп эмас. Вирус бутунлай мағлуб этилганидан кейин Хитой чемпионати старт олади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 07:47, 04.04.2020.
Ўқилди: 2926 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8377]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6058]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2833]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2656]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2136]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2097]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2020]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1776]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1747]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1744]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик