Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менса жамоа билан шартномани узайтирмади.
Футболчининг "қизил иблислар" билан тузган шартномаси шу мавсум ўз якунига етади.
TMW порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Фосу-Менса "МЮ"ни ёзда тарк этади. Эътиборли жиҳати шундаки, Тимоти жорий мавсум асосий таркибда бир марта ҳам майдонга тушмади.