"Барселона" вингери Усмон Дембеленинг келажаги номаълумлигича қолмоқда.
"Марcа" хабарига кўра, Каталония клуби франциялик футболчини сотишдан манфаатдор ва унинг нархини 60 миллион еврога туширди. Аммо 22 ёшли футболчи учун ҳозирча харидор йўқ.
Маълумот учун, соғлиги туфайли Дембеле ноябрдан бери майдонга чиқмади. Унинг "Барса" билан шартномаси 2022 йилгача амал қилади.
Жорий мавсумда футболчи тўққизта ўйин ўтказди ва битта гол урди.