Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Қисматдош ватандошлар»

Баҳо:
+ | -

18 апрель. Қизиқ факт. Фаолиятининг асосий қисмини "Арсенал" клубида ўтказган польшалик дарвозабонлар – Лукаш Фабиански ва Войцех Шчесни бир кунда туғилишган. Тўғри, йилларида фарқ бор. Фабиански 1985 йил, Шчесни 1990 йил.

Иккисини ҳам кўпчилик "Легия"даги фаолиятидан танишни бошлаган. Иккиси ҳам бошқа клубларига қараганда "Арсенал"да кўпроқ тўп суришган. Фабиански етти йил лондонликларнинг муҳим посбони бўлган эрса, Войцех 8 йил давомида Лондоннинг қизил томонига қўриқчи бўлган.

Албатта, улар бир пайтда анча вақт ушбу клуб таркибида ҳаракат қилишган, табиийки, бу жараёнда кимдир иккинчи бўлиши керак. Фабиански беқарорлиги билан донг таратгани учун Войцехга қараганда анча кам ўйинга тушган. Шчесни ҳам Арсенал мухлисларида жуда-аа-а илиқ таассурот қолдирмагану, ватандошига қараганда ишончлироқ ўйини билан ажралиб турган.

Бугунги кунда Шчесни барқарорлиги билан дунёнинг олдпосбонларидан. Арсеналдаги Шчесни эмас.

Қизиқ томони шуки, Войцехга доимо ўзидан катталар билан курашиш тақдир қилинган эди. Польшада яхши дарвозабонлар кўплигини ҳисобга олсак, терма жамоа дарвозасига даъвогарлик қилиш ҳам мушкул. Шчесни шу курашда Фабиански ва бошқаларни енгиб чиқди. Ҳозирда терма жамоа унга топширилган.

Шунингдек, "Ювентус"га келар экан, Буффондан кейин нафақат Турин клубини, балки скуадро адзурранинг-да келажаги деб баҳоланаётган Перин билан курашиши, иккинчиликка даъво қилиши зарур эди. Натижа нима бўлди: Ҳозирда Шчесни "Юве"нинг асосий посбони, Буффон қайтиб келгач ҳам жойини бермади.

Фабиански ўзидан беш ёш кичик ватандоши ҳақида шундай дейди: “Войцех доимо улғайди. Тўхтаб қолмади”.

Тўғри таъриф. Лукаш ўзидан ўтганини ўзи билади. Бу таъриф билан аслида у ўзининг фаолиятига ҳам баҳо берган. Нуқта.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 06:13, 18.04.2020.
Ўқилди: 3764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.