Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+1 | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Кейн керак эмас

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ёзда марказий ҳужумчи сотиб олмоқчи. Эндиликда “қизил иблислар” нишонида “Боруссия М” клуби ҳужумчси Алессан Плеа турибди.

Франциялик форворд Бундеслиганинг 56 та учрашувида майдонга тушган ва 20 та гол, 11 та ассисни амалга оширган.

“Exspress” нашри берган хабарларга қараганда, ҳужумчи учун курашда “Тоттенҳэм” ҳам мавжуд бўлиб, “шпорлар” футболчини қўлга киритиш учун 23 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга ҳам улгурган.

“Лестер” футболчиси Лондон нишонида

 

Англиянинг “Челси” жамоаси “Лестер”   ҳимоячиси Бен Чилуэлни қўлга киритишни истамоқда.

“Daily Star” нашри берган хабарларга қараганда, “Челси” “Порту” қанот ҳимоячиси Алекс Телласни қўлга киритишни уддалай олмагач, бор эътиборини “туликлар” ҳимоячисига қаратади.

Манба берган хабарларга қараганда, “Лестер” ўз футболчисини сотиб юбормоқчи эмас, бироқ “Челси” 60 миллион евро таклиф қилса трансфер амалга ошиши мумкин.

Коутиньо қаерга ўтади?

 

Айни дамда ижара асосида “Бавария” шарафини ҳимоя қилаётган Филиппе Коутино ёзда “Челси” билан шартнома тузишга яқин турибди.

Sports.es нашриберганхабарларгақараганда, “Челси” бразилияликяримҳимоячисиучун 70 миллионевротаклифқилмоқда.

Манба берган хабарларга қараганда, “Барселона” ўз футболчисини 90 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Футболчининг ўзи тезроқ “Барселона”дан кетишни истамоқда. Шу сабабли АПЛ жамоасига ўтишга қарши эмас.

Аллан “Эвертон”га йўл олади

 

Англиянинг “Эвертон” клуби “Наполи” ярим ҳимоячиси Аллан билан шартнома тузишга яқин турибди.

Никола Скири берган хабарларга қараганда, “ирислар” аллақачон футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Унга кўра, Аллан йилига 6 миллион евро маош белгиланган 2025-йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо қўйишга яқин.

Скирининг маълум қилишича, клублар футболчининг трансфери борасида келишувга эришишга яқин турибди.

Мертенс ажойиб таклиф олди

 

LGDSнашри берган хабарларга қараганда, Дрис Мертенс ёзда “Наполи”ни “Интер”га алмаштириши мумкин.

Манба берган хабарларга қараганда, Мертенсга Милан клуби икки йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, “Интер” Мертенсга йилига бонуслар билан ҳисоблаганда 7 миллион евро маош беришга ҳам тайёр. Бу унинг “Наполи”да олаётган маошидан икки баробар кўпроқ дегани.

Эслатиб ўтамиз, Мертенс билан АПЛнинг бир йўла 5 та жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:16, 22.04.2020.
Ўқилди: 9708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.