Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Гулнора Саидова: “Асосий вазифамиз – қиличбозлик спортини ривожлантириш”

Баҳо:
+ | -

Кейинги йилларда  Ўзбекистонда қиличбозлик спортининг ривожланиши суръатлари ортмоқда. Қиличбозларимиз жаҳон биринчиликларида мунтазам иштирок этиб, жаҳон  кубоги,  Осиё чемпионатида совринларни ўринларни эгаллашмоқда. Бу ҳақда биз Ўзбекистон Қиличбозлик федерациясининг Бош котиби Гулнора Саидова билан суҳбатлашдик.

– Энг аввало, кейинги йилларда мамлакатимизда қиличбозлик спортини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталсак.

– Кейинги йилларда қиличбозлик спортини ривожлантириш   федерациямиз томонидан ишлаб чиқилган пухта режа бўйича амалга оширилмоқда. Тўғри, бунгача спортнинг ушбу йўналиши бўйича бирор иш қилинмаган десак адолатдан бўлмайди. Қиличбозлик спортининг жонкуярлари бўлган тренерлар  фидойилик кўрсатиб ишлашарди, ёш спортчиларимиз Осиё биринчиликларида совринларни ўринларни эгаллашарди. Шу  билан бирга,  спортчиларни саралаш, уларнинг маҳоратини ошириш, руҳий тайёрлашда  хатолар ҳам учраб турарди. Бу эса қиличбозлик спортини ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатган.

Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раиси этиб сайланган Р.М. Шоабдураҳманов олдимизга ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича стратегик режани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифасини қўйди. Ушбу режани тайёрлашда спорт фаҳрийлари, тренерлар, федерациянинг минтақавий бўлимлари раҳбарларининг фикр-мулоҳазалари ҳисобга олинди.

Мамлакатимизда қиличбозлик спортини ривожлантириш стратегик режасини амалга оширишга юртдошимиз, Ўзбекистон ватанпарвари, собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган спортчи, жаҳон чемпиони, ҳозир Панамерика Қиличбозлик конфедерациясининг президенти Виталий Николаевич Логвин жуда катта ҳисса қўшаётганлигини алоҳида таъкидлаш керак. У Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси фаолиятини такомиллаштириш, энг асосийси – спортчиларимизнинг маҳоратини сифат жиҳатидан юқори даржага кўтариш, уларнинг халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишларини таъминлашга ёрдам кўрсатиш таклифини мамнунлик билан қабул қилди ва бу масалада бизга жуда катта ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Натижада кейингаи йилларда мамлакат терма жамоаси таркиби янгиланди. Бугунги кунда бизнинг энг  катта умидимиз ўсмир ва ёш спортчилардан.  Тренерлар таркиби ҳам жиддий равишда ўзгартирилди. Тренерлар бўлажак чемпионлар жамоасини тайёрлашга киришган.

Собиқ спортчи сифатида мен миллий тарма жамоамиз  бош тренери этиб уч карра олимпия чемпиони, кўп марта жаҳон чемпиони бўлган Владимир Аливерович Назлимов тайинланганлигини бўлажак ғалабаларимизнинг асоси деб ҳисоблайман. Владимир Аливерович фидойилик, ғолиблик тимсолидир. У бизнинг ҳаммамизни – ҳар бир тренер, спортчини ғалаба қозонишга руҳлантирмоқда. Биз шу мақсад йўлида астойдил иш олиб бориш, машқ қилиш, юксак натижларга эришишга интилмоқдамиз Биз ҳаммани – тренерлар, спортчилар, раҳбарларни жипслаштиришга муваффақ бўлдик  ва ягона мақсад – фақат ғалаба қозонишга эришишга ҳаракат  қилмоқдамиз.

Халқаро қиличбозлик федерациясининг президенти ҳурматли Алишер Бурхонович Усмонов жаҳонда қиличбозликни оммалаштириш, спортимизни қўллаб-қувватлаш учун  беқиёс саъй-ҳаракатлар қилмоқда. Биз Алишер Бурхонович ўзбек қиличбозларининг дастлабки муваффақиятларидан мамнунлигидан хабардормиз. Ўзбек қиличбозларининг асосий вазифаси –  халқаро даражадаги барча мусобақаларда фаҳрий шоҳсупада бўлиш эканлигини чин дилдан ҳис этиб турибмиз. Шпагачимиз Ҳасан Баудунов  бу йил жаҳон рейтингида  ўсмирлар ўртасида дунёнинг 450 спортчиси орасида 6-ўринни эгаллаб  турибди. У ўсмирлар ўртасида Жаҳон кубогининг қатор мусобақларида  ғолиб чиқққан ва совриндорлар қаторидан ўрин олган. Сабля бўйича  қизларимиз ва ўсмирларимиз Жаҳон кубоги совриндорларидир. Қизларимиз жамоаси эса ўсмирлар ўртасида жаҳоннинг энг кучли ўн жамоаси сафидан ўрин олган.

Бу чемпионлик сари узоқ ва мураккаб йўлдаги дастлабки одимлардир. Биз ҳаммамиз – спортчилар ва тренерлар бу йўлдан олға шаҳдам қадам ташлашга азму қарор қилганмиз.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси номидан Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга, мамлакатимиз раҳбариятига  ҳозирги мураккаб синовли пайтда спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганликлари учун уларга чексиз миннатдочилигимизни билдирмоқчимиз. Халқимиз, сизлар бизга  ишонч билдираётганлигингиз учун аскарлардек Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишга, янги ғалабалар билан ҳурсанд қилишга тайёрмиз.

-Ҳозирги карантин пайтида федерациянинг фаолияти қандай йўлга қўйилган, тренерлар қандай иш олиб бормоқда?

– Афсуски, коронавирус пандемияси бизнинг тренерларимиз ва спортчиларимизнинг режаларни буткул бузиб юборди. Аммо шунга қарамасдан биз машқларни ҳозирча онлайн тарзда изчил давом эттирмоқдамиз. Ташкил этган онлайн гуруҳимизга миллий терма жамоамизнинг барча спортчилари ва тренерлари (60 нафардан кўпроқ киши)  киритилган. Ҳафталик машқларни ўтказиш режаси ишлаб чиқилмоқда, спортчилар бажаришлари шарт бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда. Тренерлар кунига икки мартадан машқлар ўтказади. Техник сабабларга кўра онлайн тартибида машқ қила олмаётган спортчилар ҳам топшириқ олишмоқда ва улар ушбу топшириқлар бажарилиши тасвирга туширилган видеоларни жўнатиб туришмоқда. Умуман, ҳаммаси йўлга қўйилганига қарамасдан спортчиларда руҳан чарчоқ, рақиблар билан жанг олиб бориш етишмаётганлиги сезилмоқда. Чунки улар ҳам, тренелар ҳам машқларни бошқача тарзда ўтказилишига ўрганиб қолган эдилар. Буни ҳисобга олган ҳолда спортчиларни чалғитишга, улар учун танловлар ташкил этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Яқин орада машқларни спорт залларида бошлаб юбориш умидидамиз.

– Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари  билан иш қандай йўлга қўйилган?

– Юқорида айтиб ўтилганидек, биз барча спортчилар билан ҳар куни алоқадамиз. Шифокоримиз ҳар куни спортчилар ва тренерлар билан боғланиб, уларнинг жисмоний ҳолатидан хабар олади. Улар тана ҳароратларини ўлчаб, шифокорга маълум қилишади.Ҳозир Россияда бўлган  миллий терма жамоамиз аъзолари Яна Обвинцева ва Яна Алборова билан ўзим доим алоқадаман.  Улар ҳам уй шароитида машқларини бажармоқдалар. Улар вақтдаги фарқ сабабли бизнинг терма жамоамиз онлайн машқларига қўшила олмаётганликлари учун бажараётган машқларини бизга жўнатмоқда. Яна бир спортчимиз  Паола Плиего ҳозир Францияда ва у ҳам машқдарини уй шароитида бажармоқда.

– Ўзбек қиличбозларининг Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишлари масаласи муаммо бўлиб турибди. Нега шундай?

– Олимпия ўйинларида иштирок этиш масаласида ҳозир кўп нарса ноаниқ. Балки бу бизга қўшимча имконият яратар. Олимпиадага тайёргарлик кўриш ва спортчиларни саралаш режасидан ўрин олган Жаҳон кубогининг барча мусобақалари амалда тугалланди. Халқаро қиличбозлик федерацияси  мавсумни якунлади.  Аммо сентябрь ойида  янги – 2020-2021 йиллар мавсуми бошланади.

Лицензия бериладиган асосий турнир ҳали ўтказилмаган ва у қачон бўлиши ноаниқ. Ҳозир кўпгина федерациялар бир хил ҳолатда. Биз лицензия бериладиган турнирда Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун курашиб кўрамиз. Биз лицензия бериладиган турнирда иштирок этадиган рақибларимизни биламиз ва бу мусобақага тайёргарлик кўришимиз учун вақт етарли.

Биз билдирилаётган ишончни оқлаш ва Олимпиада лицензияларини қўлга киритиш учун ҳамма имкониятларимизни ишга соламиз.

– Федерация олдига қиличбозлик спортини тарғиб этиш ва оммалаштириш бўйича қандай вазифалар қўйилган? Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш бўйича қандай иш олиб борилмоқда? Федерация сайти ва ижтимоий тармоқларда спорт янгиликлари қандай ёритилмоқда?

– Қиличбозликни ривожлантириш бўйича асосий вазифалардан бири – спортимиз турини оммалаштиришдир.  Афсуски, ҳозирча қиличбозлик Ўзбекистонда оммавий спорт турига айланмаган. Аммо олдимизга ана шу вазифа қўйилган ва уни ҳал этиш чораларини кўряпмиз. Федерация сайтида қиличбозлик спорти янгиликлари мунтазам эълон қилиниб турилибди. Интенетдаги “Фейсбук”, “Инстраграм” ижтимоий тармоқларида қиличбозлик, спортчилар, тренерлар тўғрисидаги қизиқарли ахборотларни мунтазам янгилаб турибмиз.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ёрдами билан федерация штатига мабуот котиби лавозими киритилди. Матбуот котиби барча ОАВ билан фаол иш олиб бормоқда ва ўқувчиларнинг турли тоифалари учун ахборотларни жойлаштирмоқда. Қолаверса, қиличбозлик спорти бўйича роликлар тайёрланмоқда. Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда қиличбозлик бўйича кўпроқ мусобақалар ўтказиладиган бўлди ва бу спортнинг ушбу тури ихлосмандлари сафини кенгайтирмоқда. Ўтган йилнинг ўзида қиличбозлик спорти билан шуғулланаётганлар сони 700 тага ортди.

Қиличбозлик спорти Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Шунинг учун биз уни инсонни ҳар томонлама – ҳам жисмоний, ҳам интеллектуал ривожлантирадиган спорт сифатида тарғиб этмоқдамиз. Юртимизда қиличбозликни турли ёшдаги аҳоли ўртасида оммалаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Биз Миллий қиличбозлик клуби ташкил этганмиз. Бу ерда 5 ёшли боладан бошлаб катта ёшдагиларча шуғулланмоқда.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:28, 22.04.2020.
Ўқилди: 2035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.