“Бетис” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Набиль Фекирнинг нархини белгилади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “оқ-яшиллар” франциялик футболчини 50 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, футболчига Лондоннинг “Арсенал” клуби асосий даъвогар бўлиб турибди.