Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ольга Забелинская: “Ҳали фаолиятимни тугатиш режамда йўқ”

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Куни кеча ўтган йилнинг шу кунларида Тошкент велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилгани ҳақидаги мақоламизни тақдим қилган эдик. Бугун мазкур мусобақада ҳамюртимиз Ольга Забелинскаянининг 112,8 км масофага кечган гуруҳ пойгаси йўналишида зафар қучиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритганига ҳам роппа-роса 1 йил тўлди. Фурсатдан фойдаланиб, спортчимиз билан мазкур ғалаба таассуротлари ва олдиндаги режалари ҳақида қисқа суҳбат уюштиришга ҳам муваффақ бўлдик:

– Ўтган йил Осиё чемпионатида зафар қучганингизга ҳам 1 йил бўлибди. Ушбу ғалаба фаолиятингизда қандай роль ўйнайди?

– Осиё чемпионатидаги ғалаба менинг 2019 йилдаги бош мақсадим эди. Табиийки, тайёргарлик ҳам шунга яраша юқори савияда бўлиб, кўзланган мақсадга етдик. Чемпионатнинг Ўзбекистонда ўтгани, ҳамюртларимизнинг кўз ўнгида мана шундай ғалабага эришишимиз, ўйлайманки, велоспортнинг юртимизда ривож топишига яна бир карра ҳисса қўшган.

– Токио Олимпиадасига тайёргарлик қандай кетмоқда?

– Бутун дунёда юзага келган карантин сабаб режалар тубдан ўзгариб кетди. Мусобақалар тақвими янгилангач биз ҳам режаларимизни қайта кўриб чиқишимиз мумкин. Ҳозирча уй шароитида шуғулланаман ва келгуси йилги ғалабалар учун куч йиғаман.

 – Токио Олимпиадасининг йўлланмаси шосседа қўлга киритилди. Демак, буёғига фақат шу йўналишдаги мусобақаларда қатнашасизми?

– Йўқ. Режаларимга трек пойгаларида ҳам қатнашиш киритилган. Асосий куч Олимпиадага қаратилса ҳам, унгача трек бўйича Осиё ва жаҳон чемпионатлари бор. Мазкур мусобақалар савияси ҳам анча баланд ва уларда ҳам юртимиз учун медаль олиб келиш ниятидаман.

– Токио фаолиятингиздаги охирги старт бўладими?

– Биласизми, ҳали фаолиятимни тугатиш режамда йўқ. Шу боис бу ҳақида гапириш бироз эрта. Жамоам билан катта-катта марраларни забт этишни мақсад қилиб қўйганман.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:12, 27.04.2020.
Ўқилди: 2150 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.