Кириш Регистрация
05/06 21:00 Смолевичи 4-1 Городея
05/06 23:30 Фрайбург 1-0 Боруссия М
06/06 16:00 Слуцк - Торпедо-БелАЗ
06/06 18:00 Ислочь - Рух
06/06 18:30 Айнтрахт Франкфурт - Майнц-05
06/06 18:30 Байер - Бавария
06/06 18:30 Лейпциг - Падерборн
06/06 18:30 Фортуна - Ҳоффенҳайм
06/06 20:00 Славия - Неман
06/06 21:30 Боруссия Д - Герта
06/06 22:00 Динамо-Брест - Минск
07/06 16:30 Вердер - Вольфсбург
07/06 18:00 Витебск - БАТЭ
07/06 18:30 Унион Берлин - Шальке-04
07/06 20:00 Белшина - Динамо Минск
07/06 21:00 Аугсбург - Кёльн
07/06 22:00 Шахтёр-Солигорск - Энергетик-БГУ

Хабарлар

Футбол тарихидаги энг кучли мураббийлар (топ10)

Баҳо:
+ | -

“Four four two” нашри футбол тарихидаги энг кучли мураббийлар ўнлигини билан таништириб ўтади.

10-ўрин Васелий Лобоновский (Украина)

Аслида, Франциянинг “France Football” нашри украиналик мураббийни футбол тарихидаги энг кучли мураббийлар орасида 6-ўринга лойиқ кўрган эди. Асосан камтарин “Динамо” билан Европада донг таратган мураббий ўз вақтида СССР билан ҳам ижобий натижаларга эришганини унутмаслик лозим. Футболга ўзгача завқ ва шиддат олиб кирган мураббийи “Бавария”, “Ливерпуль” сингари жамоалардан таклиф бўлишига қарамай, ўз фаолиятини жонажон юртида якунлагани эътиборга молик.

9-ўрин. Эрнест Ҳаппел (Авсртия)

Келиб чиқиши Австрялик бўлган мураббий бугунги рўйхатимиздаги энг омадсиз мураббийлардан бири десак, адашмаган бўламиз. ЖЧ финали, 3 бор Европа чемпионлар кубоги финалини бой бермаганида, бугун у камида кучли учликдан жой олган бўлар эди. Шунга қарамай, Германия, Голландия, Испания сингари терма жамоалар бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган мураббий “Фейноорд” ва “Гамбург” билан икки маротабадан Европа чемпионлар кубоги(ҳозирги ЕЧЛ)да зафар қучишни уддалаган. Асосан 70-йилларда фаолият олиб борган мураббийни ҳозирги авлод яхши танимаслиги турган гап. Ваҳоланки, айнан шу мураббий “Аякс”нинг Европа грандлари қаторидан жой олиши учун барчадан кўпроқ меҳнат қилган.

8-ўрин. Эленио Эррера (Аргентина)

Аргентина пойтахтида таваллуд топган испан Марокашда катта бўлади. Кейинчалик Францияга кўчиб ўтган Эленио футболдаги мураббийлик ишини бошлайди. Ҳа айтганча, ўз вақтида Жозе Моуриньо фойдаланган ултра ҳимоявий услуб асосчиси айнан Эррера эканлигидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. Биринчиларан бўлиб натижа учун тўп суришни тарғиб қилган мураббий “Интер”, “Атлетико” “Севилья” “Барселона” сингари топ жамоалар билан муваффақиятларга эришади. Фаолияти давомида 2 бор ЕЧКда зафар қучган мураббий умумий ҳисобда 15 та катта совринга эга чиқишни уддалаган. Умуман олганда, натижа учун тўп сурган биринчи мураббий учун ажойиб натижа.

7-ўрин. Метт Басби (Шотландия)

“Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг буюк шахслардан бири  - Метт Басбини ёдан чиқаришнинг иложи йўқ. “Ливерпуль”да тўп сурганига қарамай “қизил иблис”га айланган мураббий Мюнҳендаги фожеадан сўнг ҳам ўзини йўқотиб қўймади. Катта ғалабаларга эришишда давом этди. Хатто клублар ўртасидаги халқаро мусобақаларнинг барчасини Манчестерга олиб келишга ҳам муваффақ бўлди. Афсуски, у футбол оламига янгича услуб олиб кирмагани учун ҳам бугунги рўйхатимизнинг қуйи қисмидан ўрин олмоқда.

6-ўрин. Арриго Сакки (Италия)

80-йиллар сўнгида замонавий футболни ўйлаб топган сениор Сакки ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш лозим.  У шу қадар катта босим остида қолиб кетдики, хатто футболдан кетганига 20 йил бўлгани боис кўплаб мухлислар у ҳақида унутиб ҳам қўйишган эди. Сакки “Милан”нинг топ даражага олиб чиққан, қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни олиб берган чинакам дахо мураббий эди. Италия билан ЖЧ кумуш медалларига ҳам эга чиққан мураббийни мухлислар тезда унутиб юборишгани ачинарли.

5-ўрин. Пеп Гвардиола (Испания)

Замонавий футбол мураббийлар ичида “FourFоurTWo” нашри фақат Пеп Гвардиолагагина кучли ўнликдан жой  беришди. У чинакам футбол оламининг файласуфларидан бири. Тўғри, у Кройф бошлаган ишни давом эттирмоқда холос, бироқ унинг футболга ёндашуви, майда деталларни ҳам кўздан қочирмаслиги кишини ҳайратда қолдиради. Клублар миқиёсида у эришмаган ютуқ қолмади.  Энг ажабланарлиси шундаки, у эндигина 49 ёшга чиқди. Унда ўзини тарихда янада буюк мураббий сифатида қолдириш имкони мавжуд.

4-ўрин. Билл Шенкли (Шотландия)

Бил Шенкли “Ливерпуль”ни қўлига олган чоғида, жамоа мутлоқ таназзулга учраган, боши берк кўчага кириб қолган лойиҳа эди. Айнан Шенкли, жамоани аввалига Британияда, кейин Европада ва хатто бутун дунёда тенгсиз клубга айлантирди. Бирин кетин АПЛ чемпионликларини қўлга киритган жамоа буюклик борасида Британиядаги барча клубдан анча илгарилаб кетишга ҳам муваффақ бўлди. У чинакам футбол афсонаси!

3-ўрин Ёҳан Кройф

 Голландиялик афсонавий мураббий ва футболчи. “Учар голланд” номи билан донг таратган, барча замонлардаги энг яхши футболчи ва мураббийлардан бири бугунги кучли учликни бошлаб беради. Бутун дунёга Тотал футбол атамасини сингдирган дахо олдида шляпамизни ечамиз!!!

2-ўрин Ринус Миҳелс

Жуда кўплаб нашрлар эълон қилган рўйхатда айнан Миҳелс биринчи ўринни эгаллагани ҳайратланари эмас. "Генерал" лақаби билан машҳур бўлган мураббий, биз юқорида мақтаб ўтган Ёҳан Крёфнинг устози нафақат мураббий, балки чинакам кашфиётчи эди. Қаҳрамонимиз ўз фаолияти давомида жуда кўплаб ютуқларга эришибгина қолмай, абадий омадсиз Голландияни (1988) Европа чемпионлигига етаклай олди. У дунёга етказиб берган машҳур номлар ҳақидаку соатлаб сўзлаш мумкин. Умуман олганда айнан у тўп билан муносабатда бўлишни хуш кўрувчи барча мураббийларнинг “отаси” саналади! Бундан ортиқ таъриф бўлмаса керак.

1-ўрин. Сер Алекс Фергюсон

Шотландиялик мураббийларнинг бугунги рўйхатимиздаги учинчисига биринчи ўрин насиб этмоқда. Сер Алекс ўз даврида клуб спорт директори, трансфер мененжери, бош мураббийи, клуб маслаҳатчиси, жамоа мухлиси ва бошқа яна кўплаб вазифаларни бир вақтнинг ўзида бажара олгани билан жуда машхур. У “Аберден” билан нималарга қодир эканлигни ўзи учун исботлаган бўлса, “Манчестер Юнайтед” билан  бутун дунёга исботлаб қўйди. Футболдаги энг муҳим омил – стабилликнинг рамзига айланган мураббий чорак аср давомида миллионлаб мухлисларнинг ҳурматини қозонди. Унинг номи тилга олинган мақолаларда, суратларда ва хатто ретро учрашувларда ҳам Фергюсон номини барча ҳурмат билан тилга олади. Айёр, иқтидорли, кучли мотиватор ва беназир тактик. Ўзида мана шундай ҳислатларни жам қилган Сер Алекс  нашр томонидан футбол тарихидаги энг кучли мураббий деб эътироф этилди!

Манба: Four Four Two
Киритилди: 23:42, 30.04.2020.
Ўқилди: 5303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.