"Барселона"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитич жамоани тарк этишни рад этмоқда, дея хабар бермоқда Marca нашри.
Манбанинг ёзишига қараганда, футболчи 2021 йилнинг ёзида якунига етадиган шартномасини охиригача ўйнамоқчи. "Барселона" ўз ярим ҳимоячисини "Ювентус" ва "Интер" клубларига тавсия қилди, бироқ, хорватиялик футболчи А Серияга ўтишни хоҳламади. Ракитичда "Атлетико" ёки "Севилья" клубларига ҳам ўтиш варианти бор, бироқ, бу клублар "Барселона" талаб қилаётган маблағни тўлаб беришга қодир эмас.