Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Мудрик "Челси"да янги рақам олди

Баҳо:
+1 | -

Украина терма жамоаси вингери Михайло Мудрикга "Челси"да янги рақами берилди.

Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати эълон қилди.

Мудрик бу мавсумда "Челси" сафида 33-рақамни олди. "Шахтёр"дан трансфер қилинганидан сўнг, Михайло дастлаб 15-рақамни, кейин эса 10-рақам остида ўйнаган. Ҳозирда бу рақамларни мос равишда Никола Жексон ва Коул Палмер эгаллаб турибди. Мавсумоли ўртоқлик ўйинларида украиналик 43-рақамни кийган.

Мудрик допинг дисквалификацияси қисқартирилгандан сўнг бу ёзда футболга қайтди. Уни ижарага бериш мумкин, ҳозирда "Ковентри" энг эҳтимолий вариант сифатида кўриб чиқилмоқда.

2023 йил январь ойида "Челси" Мудрик учун "Шахтёр"га 70 миллион евро тўлаган эди.

Киритилди: 23:47, 19.08.2026.
Ўқилди: 2539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик