Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Де Йонг атрофида вазият кескинлашди: «Барселона» у билан хайрлашиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жорий ёзда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, нидерландиялик футболчи атрофидаги вазият унинг тиззасидан олган жароҳати сабаб яна мураккаблашган. Де Йонг жарроҳлик амалиётини ўтказиш ўрнига консерватив даволаниш усулини танлаган.

29 ёшли ярим ҳимоячига хориж клублари аллақачон қизиқиш билдирмоқда. Унинг эҳтимолий харидорлари қаторида Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам тилга олинган.

«Барселона» Де Йонгни мавсум охирига қадар кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Манбага кўра, бундай келишув каталонияликларга футболчининг юқори маоши билан боғлиқ харажатларни қисман камайтириш ва таркибни кучайтириш учун қўшимча маблағ ажратиш имконини беради.

Ўтган мавсумда Де Йонг барча мусобақалар доирасида 38 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:47, 20.08.2026.
Ўқилди: 2169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик