Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Моуриньо «Реал»дан Фрохольдт трансферини сўради — товон пули 85 млн евро

Баҳо:
+ | -

«Порту» марказий ярим ҳимоячиси Виктор Фрохольдт фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. «Реал» 20 ёшли даниялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Журналист Бен Фернандес Сантос маълумотига кўра, Фрохольдт Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуриньюга жуда ёқади. Португалиялик мутахассис ёш ярим ҳимоячининг имкониятларини юқори баҳолайди ва уни жамоасида кўришни истамоқда.

Айни пайтда «Реал» Фрохольдтни диққат билан кузатиб бормоқда ва ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар келишувни амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда.

Фрохольдтнинг «Порту» билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. Келишувда футболчининг товон пули 85 миллион евро қилиб белгиланган.

Даниялик ярим ҳимоячи «Порту» сафига 2025 йил ёзида «Копенгаген»дан келиб қўшилган.

Киритилди: 17:31, 20.08.2026.
Ўқилди: 2168 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик