"Манчестер Юнайтед" чап қанот ҳимоячисини қидиришда давом этмоқда. Сўнгги кунларда "қизил иблислар" трансфер имконияти ва шартларини аниқлаш учун "Барселона" футболчиси Алехандро Бальденинг жамоаси билан боғланишди. Бироқ, таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 22 ёшли Бальде Каталония жамоасидан мамнун.
Алехандро Бальде нуфузли Transfermarkt веб-сайти мутахассислари томонидан 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Бальде "Барселона"нинг асосий жамоасида 168 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урган ва 21 та голли узатма берган.













