Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Инқилобчи"

Баҳо:
+ | -

Навбатдаги қаҳрамонимиз Луис Энрике. 1970 йили Хихон шаҳрида туғилган ноёб истеъдод соҳиби шаҳари клубида ўзини кўрсатгач Мадриднинг "Реал" жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолайди ва дарҳол асосий таркиб ўйинчисига айланади. Аммо Луис беш йил давомида эътироз билан яшади.

Энрикенинг яхши хусусияти бор эди – марказий ҳимоядан бошқа барча амплуда ўйнай оларди. Бунақа ноёб йигитдан "Реал" мураббийлари асосан бўш зоналарни ёпишда фойдаланардилар. Энрикега бу ҳол ёқмасди. Бир жойга мослашишига халақит берарди чунки. Охири Мадрид клуби билан шартномасини чўздирмади. Эркин агент сифатида қироллик клубининг азалий рақиби – "Барселона" томонга йўл олди.

Табиийки, Мадридда унинг номи "хоин"га чиқди. Шу боис, каталониялик мухлислар ҳам бошида Луисга нисбатан эҳтиёткорроқ туришди. Аммо Энрике каталонлар сафида ўзининг энг яхши жиҳатларини оча олди. Бразилиялик Роналдо билан ажойиб тандемга айланди ва иккинчи мавсумида 25 голи билан тўпурар бўлди. Энг даҳшати – мавсумнинг охирги ўйинида Сантягода Реал дарвозасига тўп киритиб, "Барса"нинг олтин дубль эгаси бўлишини таъминлади.

Гвардиола жамоадан кетгач, 2001 йили сардорлик боғичи Энрикега ўтди. 34 ёшида юқори даражада ўйнай олмаётганини ҳис қилгач, Пуйолга боғични топшириб, футбол билан хайрлашди.

Луис Энрике номи "Барселона" билан қўшиб айтилганида, футболчилик фаолиятидан кўра мураббийлиги кўпроқ эсланади. Каталония клубига у "Рома"даги муваффақиятсиз мавсумларидан сўнг келган, бу соҳада ҳеч нарса қила олмайдигандек эди. У яна вақтида келганди. Месси-Неймар-Суарес учлигининг шаклланиши Энрике эрасига замин ҳозирлади. Олтин требль ва ПСЖ билан ўша машҳур камбэк Энрике сиймоси билан эсланади.

Ҳозирда терма жамоа бош мураббийи. Ундан вақтинча кетиб яна қайтди. Евро-2020да қизил фурия билан катта натижалар кутиши тахмин қилинганди. Бу режаси бир йилга сурилди. Сабабини биласиз.

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 09:05, 08.05.2020.
Ўқилди: 3676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3789]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2899]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2009]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1884]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1868]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1620]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1571]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1514]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1350]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.