Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Роналдунинг танлови. У Ўзбекистон ММА ассоциацияси футболкасини қаердан олган?

Баҳо:
+ | -

7 май куни жаҳон футбол юлдузи Криштиану Роналду Инстаграмдаги саҳифасида фарзандлари билан тушган сурат жойлади. Футболчи суратни «Энг катта муҳаббат» деб номлади.

Бир қарашда бу оддий сурат эди, аммо ундаги бир детал Роналдунинг ўзбекистонлик мухлислари эътиборини тортган бўлиши аниқ. «Ювентус» суперюлдузи UMMMA.UZ ёзувли футболкада эди.

Ўзбекистон ММА ассоциацияси унинг бу суратини илова қилган ҳолда Instagram саҳифасида шундай пост қолдирди: «Криштиану Роналду UMMAA.uz футболкасида. Ҳар доимгидек у тўғри танлов қилди».

Бу эса Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциациясига тегишли бренд ва табиийки Роналдунинг Ўзбекистон ММА иттифоқи билан қандай алоқаси бўлиши мумкин деган савол пайдо бўлди. Шунингдек, бу катта пул тўланган реклама экани ҳақида тахминлар билдирилди. Чунки одатда жаҳон юлдузлари бирор бренднинг кийимларини реклама шартномаси асосида кийишади.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Кун нашри Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси билан боғландик. Ташкилот вице-президенти Шерзод Тошматов Kun.uz мухбирига қуйидагиларни маълум қилди.

«Табиийки? Роналду бизнинг футболкамизни кийиши учун пул тўламаганмиз. Биринчидан, бизда бунақа катта пул йўқ, бундан ташқари, ҳозир олдимизда бундан муҳимроқ ишлар турибди.

Биз ҳали янги ташкилотмиз, шу сабаб маҳаллий миқиёсда ривожланиш ҳақида ўйлаётган бир вақтда глобал пиар учун пул ажратишимиз мантиққа тўғри келмайди. Биз ҳали мамлакат доирасидаги мусобақалар ўтказиш ва аралаш жанг санъатини оммалаштириш бўйича кўпроқ бош қотиряпмиз.

Албатта, маркетинг борасида ҳам ҳаракатлар бўляпти. Роналду буюк спортчи, лекин биз ассоциация брендини ривожлантириш учун реклама «юзини» футболчилар орасидан қидирмаган бўлардик. Суратда Роналду бизнинг эски логотипимиз туширилган футболкани кийган. Февраль ойида янги логотипни эълон қилгандик ва агар Роналдуга пул тўлаган бўлсак, у янги логотипдаги либосни кийган бўларди.

Роналду қолган кўплаб жаҳон спорти вакиллари қаторида бизнинг бренд чиқарган футболкани совға сифатида қабул қилган. Биз кўплаб юлдузларга совға юборганмиз ва уларнинг ҳеч бирига уларни қандайдир ҳолатда кийиш мажбуриятини қўймаганмиз. Роналду бизнинг футболкани кийишга қарор қилибди ва бу жуда ажойиб. Суратда логотипимиз тўлиқ кўринмаган бўлса-да, буни кўриш ёқимли бўлди», - дейди Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Шерзод Тошматов.

Маълумот учун, Португалия миллий жамоаси ҳамда «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Инстаграмдаги ўқувчилари сони 217 миллиондан ортиқ ва бу борада унга етадиган фойдаланувчи йўқ.

Манба: kun.uz
Киритилди: 23:43, 10.05.2020.
Ўқилди: 8541 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.