"Ювентус" клуби ёзги трансфер пайтида "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани қўлга киритиш учун ҳаракатларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда "La Gazzetta Dello Sport" хабар тарқатди.
Манбага кўра, италияликлар футболчи учун йирик миқдорда пул тўлашга тайёр эмаслар. Шунинг учун улар Погба эвазига ўз ярим ҳимоячилари — Адриен Рабьо, Федерико Бернардески ва ҳужумчи Дуглас Костани таклиф қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Поль 2016 йилнинг ёзида 105 миллион евро эвазига "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.
27 ёшли футболчи ушбу мавсумда 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга узатма берди. Унинг манкунианликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган.