Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Ҳабиб Нурмагомедов ватандошларига мурожаат йўллади

Баҳо:
+ | -

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов коронавирус сабаб юзага келган оғир вазият сабаб Доғистон халқига мурожаат қилди.

«Коронавирус туфайли юзага келган вазият сабаб Доғистон халқига мурожаат билан чиқмоқчиман. Доғистондаги ҳолат жуда оғир, ўта ачинарли. Шифохоналар тўлган, кўплаб одамлар касалланган, жуда кўплаб қурбонлар бўлди. Айнан ҳозир бирлашадиган вақтимиз келди. Характер ва тартиб интизомни намойиш қилиш вақти келди. Фақат бирлашган ҳолда бу вирусни енгиш мумкин.

Шифокорлар ва уларнинг талабларига қулоқ солишимиз керак. Чунки улар вазиятни яхшироқ тушунади. Улар касал бўлишимизни хоҳламайди, шифохоналар тўлиб кетишини истамайди. Шундоқ ҳам у ерда жой етмаяпти, тиббий жиҳоз ва дори-дармонлар етишмаяпти. Нафақат Доғистон ёки Россия, бутун дунё бунга тайёр эмас эди. Миллиардлаб одам уйда ўтиришга мажбур бўлиши 3-4 ой аввал кимнинг ҳам хаёлига келибди дейсиз. Фақат изоляция бу муаммони еча олади.

Бу касалликни енгиб ўтган ўнлаб мамлакатлар бор. Улар фақат бирлашган ҳолда ва шифокорлар гапига қулоқ солган солиб, уни енгиб ўтди. Бу энди бошланган вақтда Доғистондаги кўпчилик шифокорларнинг гапига ишонмади. Бундан кимлардир манфаатдорлигини айтишди, билмадим бу вазиятдан кимлар манфаатдор бўлиши мумкин? Ҳамма касалланяпти, фаррошмисан ёки президент, фарқ йўқ, бу барчага юқмоқда. Бу вирус исмингни ёки касбингни сўраб ўтирмайди, у фақат бой ёки фақат камбағал томон бормайди, ҳамма касалланди.

Бир неча кундан сўнг Рамазон ҳайити байрами бўлиб ўтади. Илтимос, ўша куни яқинларингизни ёнига борманг ва келганларни қабул қилманг. Ҳайит намозини уйда адо этинг.

Жуда оғир вазият. Яқин қариндошларимнинг 20 нафардан ортиғи реанимацияга тушди. Уларнинг кўпчилиги энди йўқ, жуда кўплаб танишларим, яқин дўстларимнинг ота-оналари вафот этди. Биз ёшларда иммунитет бор, бироқ кексалар буни жуда оғир ўтказмоқда. Ота-оналаримиз, бобо-бувиларимиз ҳақида ўйланг.

Яна бир бор яқинлашиб келаётган муқаддас айём билан барчани табрикмайман. Бу байрамни йил давомида кутамиз, бироқ ҳозир ўз ҳаётимизни сақлаб қолишимиз муҳим.

Шифокорлар талабини бажаринг, Ҳайит намозини ва байрамини уйда ўтказишни талаб қилаётган инсонлар гапига қулоқ солинг. Келинг довюраклик, характер, сабр ва тартиб интизомни намойиш қиламиз. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ», — дейди Нурмагомедов.

Расмий маълумотларга кўра, Доғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 3460 нафарни ташкил қилмоқда. 1800 дан ортиқ киши тузалган бўлса, 29 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:47, 19.05.2020.
Ўқилди: 5839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.