Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Сиёсатчига айланган футболчилар (4-қисм)

Баҳо:
+ | -

Футболчилик кўплаб бошқа соҳа ва касблардан фаолиятнинг эрта якунланиши билан фарқ қилиши ҳеч кимга сир эмас. Ҳамма Златан Ибраҳимович эмаски, деярли 40 ёшда ҳам топ клублар эътиборида қолаверса. Одатда футболчи майдондаги ҳаракатларига нуқта қўйгач футбол атрофида қолишда давом этаверади.

"Бутсасини михга илган"лар учун мураббийлик энг кўп учрайдиган танловлардан бири. Аммо, шундайлар борки ўзларини бошқа жуда қизиқ аплуаларда синаб кўради. Масалан — сиёсатда.

Машғулотларга қатнаган президент

Венгрия бош вазири Виктор Орбан бугун Европадаги энг машҳур сиёсатчилардан бирига айланиб улгурган. Унинг меҳнат муҳожирларига нисбатан тутган кескин мавқеи, миллатчи сиёсати мамлакат ташқарисида кўп танқид қилинсада, ичкарида уни жуда ҳурмат қилишади.

"Фидес" партияси етакчиси бир вақтлар футболчи бўлганини эса кўпчилик билавермайди. Аслида бу тушунарли. Чунки, можарлар етакчиси номдор футболчи эмасди. Ўйнаган клуби ҳам Венгрия учинчи лигасидаги номсиз "Фелчут" эди. Аммо, унинг ўзи футболни жуда севарди. Кейинчалик у "Фелчут"ни сотиб олди. Клуб базасида машҳур венгер Ференц Пушкаш академиясини очди.

Мутасаддилар иккимингчи йилларда парламент йиғилишлари Орбаннинг машғулотларига тўғри келиб қолмаслиги учун ҳаракат қилишар эди, ҳатто. У ўша даврда давлат президенти эди. 2004 йилда эса у сиёсатдан бироз чекиниб, ўз қадрдон клубида бош мураббий бўлгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Орбан маълум вақт дунёдаги энг машҳур сиёсатчига айланган футболчи эди. Айнан эса Жорж Веа Либерия президентлиги учун сайловларда ғолиб бўлмагунча. Бу ҳақда алоҳида ёзаман, насиб.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 15:42, 21.05.2020.
Ўқилди: 4368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.