Португалиялик собиқ ярим ҳимоячи Луиш Фигу фаолияти давомида «Барселона» ва «Реал» клубларида ўйнаганидан бахтиёр эканлигини тан олди.
«Барселона»дан «Реал»га кўчиб ўтганим учун бир кун ҳам афсус қилмаганман. Тўғри, жамоатчиликларнинг фикрларини қабул қилиш қийин бўлган, лекин умуман айтадиган бўлсам «Реал»да менга осон бўлган. Мен у ерда сайёрамизнинг энг кучли футболчиси Роналдо билан бирга ўйнаганман. У менда катта таасуроот қолдирган.
Дунёнинг энг кучли клубларида ўйнаган футболчисидан пушаймон бўлганлигини сўраш аҳмоқликдир.
Мен бирор нарсани орзу қилаётган футболчиларга маслаҳат бераман – орзуларингизни амалга оширишдан қўрқманг. Агар бирор бир клубда ўйнашни истасангиз – буни амалга оширишга ҳаракат қилинг, ҳеч кимнинг гапига қулоқ солманг», — Луиш Фигунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.