Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-2 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

"Барселона" "Челси"дан 80 миллион евро сўрамоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Жюль Кундега "Челси" клуби қизиқиш билдирганидан сўнг унинг трансфер нархини 80 миллион евро этиб белгилади. Бу ҳақда ElNacional.cat хабар берди.

"Челси" Мало Гюсто "Манчестер Сити"га ўтишини расмийлаштирса, Кунде трансферини жиддий кўриб чиқишга тайёр. "Барселона" эса бу ёзда француз ҳимоячисини 80 миллион евродан кам суммага сотиш ниятида эмас.

Кунденинг каталонияликлар билан шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали ҳимоячининг трансфер қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Жюль Кунде ўтган мавсумда Ла Лигада 30 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Франциялик футболчи "Барселона" сафида 2022 йилдан буён ҳаракат қилмоқда. У каталонияликлар сафига "Севилья"дан кўчиб ўтган.

Киритилди: 09:53, 20.08.2026.
Ўқилди: 1440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик