Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Диктаторлар қайси жамоага мухлислик қилган?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz дунё тарихига ўз номини қон билан ёзиб кетган диктаторларнинг севимли жамоаси ҳақида қисқача маълумот бериб ўтади.

Бенито Муссолини

 

Италиядаги аксарият тарихчилар Муссолинини Римнинг “Латцио” жамоаси мухлиси деб ҳисоблашар эди. Тўғри, Италиянинг ўша даврдаги раҳбари бир неча бор “Латцио”нинг ўйинларини стадиондан туриб томоша қилган, бироқ бу Муссолини “бургутлар”нинг чинакам мухлиси бўлган дейиш учун камлик қилади. Боз устига, Италиядаги миллатчиликнинг асосичиси “Рома” клубининг уй учрашувларини ҳам қолдирмай томоша қилиб борган. Эътиборлиси шундаки, “Рома”нинг ташкил этилишига, айнан миллатчиликни тарғиб этувчи “Итало Фоски” партияси буйруқ берган.

Шунга қарамай, 21 асрда Италиялик олимлар архивлардаги маълумотларга суянган холда бу теориянинг ёлғон эканлигини аниқлашди.Унга кўра, Муссолини давлат бошқаруви тепасида бўлган чоғлари, “ ” клубини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб борган экан. Бунга сабаб сифатида олимлар унинг айнан ушбу шаҳарда туғилиб ўсганлигини кўрсатишган.

 

Дарҳақиқат, “Болоня” ўз тарихидаги 7 та скудеттонинг 6 тасини Муссолини даврида қўлга киритган. Италиянинг ўша даврлардаги биринчи рақамли фуқороси клуб бугунги кунда қадар уй учрашувларини ўтказаётган «Ренато Даль-Ара» стадионини қурилиши учун катта пул ажратади. Бундан ташқари, ўша даврнинг энг замонавий асбоб-анжомлар ва қулайликларга эга катта базани ҳам клуб тасаруфига топиширади. Тарихчиларнинг айтишича, Муссолини клуб футболчиларини ҳам молиявий қўллаб-қувватлашни канда қилмаган. Шу сабабли, ўша йиллар оралиғида деярли барча кучли футболчилар катта моаш илинжида “Болоня” сафига кириш учун интилишган. Қарабсизки, клуб Италияда ўзининг мутлоқ ҳокимиятини ўрнатмоқда.

Ачинарлиси шундаки, иккинчи жаҳор уруши бошлач, вазият тубдан ўзгариб кетади. Клубни икки бор мамлакат чемпионлигига бошлаб борган мураббий - Арпада Вейсада яҳудий қони бўлгани боис, Полшага сургун қилинади ва ўша ерда оиласи билан биргаликда қатл қилинади. Бенито Муссолини иккинчи жаҳор уруши чоғида бироз спортдан узоқлашган бўлсада, молиявий томондан ўзи севган клубни яккалатиб қўймайди.

Адолф Гитлер

 

Бенитодан фарқли ўлароқ, Гитлер футбол ишқибози бўлмаган. Шунга қарамай, Адолф ушбу спорт турнинг халқ учун тутган ўрни беқиёс эканлигини чуқур англаб етгани боис ҳам футбол учрашувларини стадиондан туриб томоша қилишни канда қилмаган. У шу йўсинда халқ билан бирга эканлигини намойиш этмоқчи бўлган. Айниқса, Гитлер Германия терма жамоасининг ҳеч бир ўйинини ўтказиб юбормасликка тиришган. Германия мезбонлик қилган 1936 йилдаги Олимпияданинг футбол учрашувлари чоғида, Адолф ўз терма жамоасини қўллаб-қувватлаш борасида чинакам наъмуна намойиш этган бўлсада, немислар айтарли катта ғалабаларга эришмаган.

 

Кўплаб тарихчилар Гитлерни “Шалке 04” жамоасига мухлислик қилганини айтишади. Сабаби, Адолф давлат ғазнасидан Гельзенкирхен клуби учу катта пул ажратгани ҳақидаги ёзма маълумотлар бугунгки кунларимизга қадар етиб келган. Клуб стадиони, унинг машғулотлар базаси, ҳатто қишки ҳовузи ҳам айнан Гитлер давлат тепасига келгач бунёд этилган.

Шу ўринда жуда қизиқ бир факт. Бугунги кундаги ўртамиёна “Шалке 04” жамоаси ҳам ўз тарихидаги 7 та чемпионликнинг 6 тасини миллатчилик ва ирқчилик тарғибчилари даврида қўлга киритган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 05:46, 07.06.2020.
Ўқилди: 7544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.