Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Тожикистон чемпионати қачон давом эттирилиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Тожикистон футбол федерацияси мамлакат чемпионати ўйинлари қайта тикланишини эълон қилди.

Миллий чемпионатнинг 5-тур ўйинлари 16 июнь санасидан давом эттирилади. Эҳтиёткорлик юзасидан учрашувлар томошабинларсиз ўтказилишда давом этади.

Шу билан бирга, Тожикистон футбол федерацияси давралар сонини ҳам учтадан иккитага қисқартиришга қарор қилган. Ушбу ҳолатда жамоалар мавсум якунига қадар 18 тадан ўйин ўтказади.

Мажбурий танаффус юзага келгунига қадар жамоалар 4 та турда майдонга тушишга улгурганди. Душанбенинг «Истиқлол» ва Бохтарнинг «Хатлон» клублари 10 очкодан тўплаб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Тожикистон Олий Лигаси клублари 1 июнь куни машғулотларни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, чемпионат коронавирус пандемияси сабаб апрель ойи охирида тўхтаб қолганди.

Маълумот учун, 7 июнь ҳолатига кўра Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 4529 нафарни ташкил қилади, касалланганлардан 2673 киши тузалган бўлса, 48 киши вафот этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:34, 08.06.2020.
Ўқилди: 2638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик