Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Олтин тўп»ни олиши шарт бўлган футболчи

Баҳо:
+ | -

9  июнь куни ажойиб юлдуз Уэсли Снейдер таваллуд топган. 1984 йили Утрехтда, ғирт футбол оиласида. Отаси ва акаси профессионал футболчилар бўлишган. Кенжа укаси эса ҳаваскорлар даражасида анча яхши натижалар қайд этган. Бироқ бу оила барибир Уэсли орқали шараф топди. 7 ёшлигидаёқ "Аякс" клуби академиясида таҳсилни бошлаган Снейдер 2002 йили бахтли тасодиф боис амстердамликлар таркибидан жой олган. Гап шундаки, клуб мураббийи Рональд Куман Акяснинг бир қатор футболчилари жароҳат олгани туфайли ёшларни жалб этишдан бошқа йўл тополмади. Натижада, Уэсли майдонга туша бошлади. Бу вақтинчалик даврдан бошқаларга қараганда қаҳрамонимиз унумли фойдаланиб, катталар сафга қайтгунча асосий таркиб ўйинчисига айланиб олди.

Нидерландия осмонининг ёрқин юлдузи "Реал" сафида ўйнади, бироқ голландча услубга мослаша олмаган жамоада унинг даври у қадар яхши хотиралар билан эсланмайди. Энг зўр клуби шубҳасиз Интер ва айнан унга мос тушган Моуриньо. Қизиқ томони, Мадридда у билан ўйнаган Арьен Роббен ҳам Испаниядан кейинги клубида ҳақиқий юлдузга айланди. Тўғри, Снейдер "Реал"да мамлакат чемпиони бўлди, 38 ўйиндан тўққизта гол ҳам киритди, бироқ бу натижалар у учун етарли эмасди. Италияга ўтиб Снейдер энг зўр даврларини бошдан кечирди. Интер ўша пайтлар Апеннин оролида ҳумкронлик қилар, мамлакат чемпионатидаги ғолиблигидан қониқмай Европани забт этишга ҳам ошиққанди. Снейдер ўз вақтида ўз жамоасига келиб тушди. 2010 йилги Барсага қарши ўйин, сўнг финалда "Бавария" мағлуб этилган оқшом сал ўтиб жаҳон чемпионатида финалдагина Испанияга бой берилган ўйин – бари-бари Снейдерни "Олтин тўп" соҳиби қиладигандек эди. Аммо ўйин томонлама беназир бўлган Месси ҳеч қандай натижа олмаган мавсумида бу совринга ҳақли топилгач, Снейдердаги иштиёқ сўнггандек тасаввур уйғонади.

Яқинда у шу фикрни тасдиқлагандек интервью берди: Мен Роналду ва Месси каби кўплаб "Олтин тўп" олишим мумкин эди, аммо улар ўз карьералари учун умрларини беришди, мен эса, ҳам футболни, ҳам роҳатланиб яшашни танладим. Ачинмайман, шунда ҳам фаолиятим анча зўр чиқди.

Бу гапларни гапирар экан, Снейдер асл ҳақиқатни айтмаётгандек туюлди менга. Сўзлари ичида яширинган гап бор эдики, уни уқишимиз учун ўша – 2010 йилги тўлиқ мавсумга қайтишимизга тўғри келади. Клубида Месси билан тўқнаш келиб уни мағлуб этса ҳам, терма жамоаси билан Лео гол ура олмаган турнирда финалгача борса-да, шахсий соврин юта олмаса, одамга алам қилишини айтмай кетгандек. Қизиқ томони, Снейдер "Олтин тўп" соврини учун курашда учталикдан ҳам жой олмаган. Ҳалигача тушунарсиз натижа.

29 ёшида унга АПЛнинг бир қатор топ-клублари таклиф билан чиқишган, бироқ негадир Туркия чемпионатини танлаганди. Шу ҳам аламзадалик ҳиссидан пайдо бўлган қарор бўлса керак, дейман. Ҳа, жаҳон футболи шундай ноёб қобилиятининг ҳақиқий қадрини билмади. Балки Снейдернинг ўзи ҳам энг муҳим паллада – курашиши керак чоғларда ортга чекингани катта хатосидир. Ваҳоланки, худди шунақа ҳолатга тўрт бора тушиб қолган Роналду курашишда давом этдику. У эса йўқ. Демак, ҳамма гап "Олтин тўп"да эмасдир...

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 09:43, 09.06.2020.
Ўқилди: 8335 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.