Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгилиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Парти учун ажойиб имкон

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Атлетико Мадрид” ярим ҳимоячиси Томас Партини ўз сафига қўшиб олиш мақсадида ярим ҳимоячига ажойиб шартнома таклиф қилмоқда.

Таниқли Goal.com нашрининг маълум қилишича, “кононирлар” Томасга Мадриддаги маошидан 3 баробар каттароқ мўяна тўлашга тайёр эканликларини расман маълум қилган.

Манбада ёзилишича, футболчи ўзининг якуний қарорини мавсум якунлангандан сўнг, расман эълон қилади.

“М-Ю” танлайди

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ёзда яқин 10 йил ичида жамоа марказини кучайтиришга қодир футболчи сотиб олмоқчи. Бу ҳақида Daily Star нашри маълум қилган.

Унга кўра, клуб “Байер” ярим ҳимоячиси Кай Ҳавертц ва “Аякс” аъзоси Дони Ван Де Бек вариантларидан бирини танлаб олади.

Манбанинг маълум қилишича, немис футболчиси учун “қизил иблислар” 100 миллион евро толаши лозим. Голландиялик ярим ҳимоячи учун 40-60 миллиондан воз кечиш талаб этилади.

“Лион” ва “Юве”дан «бартер»

 

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Блес Матюди мавсум якунлангач, клубни тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

“Tuttosport”нинг маълум қилишича, “Ювентус” франциялик футболчини “Лион” ярим ҳимоячси Уссам Ауар билан айрбошлаш ниятида. Манбада ёзилишича, “Юве” ўз футболчисидан ташқари Ауар учун яна 32 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Матюдининг клуб билан тузган шартмоаси 2021-йилда ўз якунига етади. Шу сабабли, “Юве” уни текинга қўлдан чиқариб юбормоқчи эмас.

Самеду учун даъвогар аниқ

 

Каталониянинг “Барселона” жамоаси қанот ҳимоячиси Нелсон Самеду ёзда катта эҳтимол билан “Интер” футболчисига айланади.

Маrcа нашрининг маълум қилишича, Самеду аллақачон шахсий шартнома борасида “Интер” билан музокаралар ўтказмоқда. Манбанинг маълум қилишича, “Барселона” агар Лаутарони сотиб олса, Самеду албатта бонус тариқасида “Интер” сафига бориб қўшилади. Агарда аргентиналик футболчидан клуб бош тортса, “Интер” 20-40 миллион евро атрофидаги суммани тўлаган ҳолда Самедуни Милан кўчиб келишини таъминламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самеду билан “Манчестер Сити” ва “Ювентус” клублари жиддий қизиққан, бироқ унинг катта моаш талаб қилгани учун трансфер амалга ошмай қолган эди.

Коутиньо АПЛга қайтади

 

Айни дамда ижара асосида “Бавария” шарафини ҳимоя қилаётган Филиппе Коутиньо ёзда АПЛга қайтиши тобора ҳақиқатга яқинлашиб бормоқда.

“The Telegraf”нинг маълум қилишича, футболчи Лондоннинг “Арсенал” клуби нишонида турибди. Маълум бўлишича, “кононирлар” бразилиялик футболчини сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижара олишни режа қилган.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо билан бир нечта АПЛ жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:59, 15.06.2020.
Ўқилди: 16511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.