Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Суперлигада дербилар тури яқинлашмоқда. 5-тур превюси.

Баҳо:
+ | -

Суперлигада дербилар тури яқинлашмоқда. 5-тур превюси.

Ўзбекистон Суперлигасида 19-июн куни 5-тур учрашувлари старт олади. Унда футбол мухлисларини 2та дерби, шунингдек яна бир қатор эътиборга молик учрашувлар кутмоқда.

Аламзадалар тўқнашуви  - "Қўқон-1912"-"Қизилқум"

Бу икки жамоа 4-турда кичик ҳисобда, аламли тарзда мағлуб бўлди. Айниқса, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари муносиб ўйнаб, кутилмаган гол ортидан очколардан қуруқ қолишди. Тажмурод Агамудоров "Қизилқум"га жойлашиб улгурмай АГМКга қарши ўйин ўтказди ва шогирдлари билан мағлуб бўлди.

Бу учрашувда мезбонларнинг имконияти юқори. Шу сабаб, Агамудоров ҳимояга катта урғу берса керак, лекин унинг шогирдларига осон бўлмайди.

Марказий тўқнашув: Тошкент дербиси – "Пахтакор"-"Бунёдкор".

Бу икки жамоа танаффусдан турли хил ҳолатда қайтди. "Пахтакор" Жиззахда ўзининг дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олган бўлса, "Бунёдкор" қийин ўтган учрашувда "Қўқон-1912"дан 3 очко тортиб олди.

Дербида ғалаба қозониш икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Чунки, етакчилар гуруҳида қолиш учун 3 очко қўлга киритиш керак. Бу йўлда "Пахтакор"нинг имкониятлари яхшироқдек. Сабаби улар мезбон. Лекин "Бунёдкор" ҳам тўпни назорат қилишни ажойиб тарзда уддаламоқда. Бу учрашувда катта ишни ижрочилар бажариб беради. Шунингдек, Шота Арвеладзе ва Вадим Абрамов тўқнашуви ҳам мухлислар эътиборидан четда қолмаса керак.

Айрилиқ. "Навбаҳор"-"Бухоро"

Намангандаги стадион мухлисларсиз "Навбаҳор"-"Бухоро" учрашувни қабул қилади. Бу "Навбаҳор" ва клубнинг содиқ мухлислари учун катта айрилиқ. Наманган "Марказий" стадионидаги олдинги мухлисликни соғинамиз – атмосфера ажойиб бўларди. Бу ўйинда мезбонларнинг имконияти анча юқори. "Бухоро" 4-турда дастлабки очкосини қўлга киритди. Аммо бу гал ижобий натижа қилиши жуда қийин.

Қосимов қайтмоқда. АГМК-"Сурхон"

Миржалол Қосимов, ниҳоят, ўз жамоаси билан медаллар учун курашга қўшилди. АГМК 4та турдан сўнг 8 очко жамғарди ва ҳозирча мағлуб бўлмаган икки жамоанинг бири. Бу гал Олмалиқда "Сурхон" мағлуб қилинса, учликка кириб олиши мумкин.

Термизликлар ўтган турда дербида 1очколи бўлишди. Иродали ўйинда иккита гол фарқи йўққа чиқарилди. Бу гал Баҳром Ҳайдаров тажрибали Миржалол Қосимовга рақобат қилиши керак бўлади.

Сўнгги имкон – "Локомотив"-"Сўғдиёна"

Нима учун сўнгги имкон? Мавсум аввалида бу икки жамоанинг медалларга даъвогар сифатида қарардик. Ҳозирда жадвалдаги ҳолат бунинг аксини кўрсатмоқда. "Локомотив" 7, "Сўғдиёна" 11-ўринда. Бу учрашувда қайси жамоа ғалаба қозонса, етакчилар гуруҳига яқинлашиб олади. Аммо тобора қуйига шўнғиб бораётган Андрей Фёдоров жамоасининг юқори кайфиятдаги "Сўғдиёна"га қаршилик кўрсатиши осон бўлмайди.

Шаҳзодбек Убайдуллаев. "Андижон" – "Металлург"

Бу учрашувда Убайдуллаевдан бошқа муҳим жиҳатлар ҳам бор эди. Лекин супергол муаллифига тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик. 4-турда "Локо"-"Металлург" баҳсида Убайдуллаев муаллифлик қилган Супергол ижтимоий тармоқларда жуда кўп айланди. Суперлигамизни мана шу каби голлар безаб беради. 5-турда Шаҳзодбек бекободликлар билан собиқ жамоаси майдонига сафар қилади.

Ушбу ўйинда ҳам майдонда жуда қизғин кураш кечади. "Металлург" етакчилар қаторидаги ўрнини сақлаб қолишга интилса, "Андижон" ҳар бир ўйинда 3 очко учун 200% куч сарфлашга мажбур ҳолатда.

Воҳа дербиси  –   "Машъал"-"Насаф"

Учинчи йил деганда жадвалда 10 очко билан етакчига айланган "Насаф" бу ишни давом эттириш учун яхши имконият бор. Рақиб одатда мағлуб қилинадиган "Машъал". Аммо учрашув Муборакда бўлиб ўтади. Бу қаршиликларга муаммо туғдириши мумкин. Дилявер Ваниев шогирдлари билан "Сўғдиёна"ни шу аренада тор-мор келтиришганди.

Иккала жамоада ҳам таркиб анча ёш. Услуб эса ҳужумкор. Демак, 21-июн куни бизни томошабоб ўйин кутмоқда.

Зуҳриддин Қиличев

Киритилди: 18:19, 18.06.2020.
Ўқилди: 3587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.