Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасининг 2-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Ан-Наср" — "Нефтчи" учрашуви олдидан ташкилий йиғилиш ўтказилди.
Бугун Ар-Риёддаги "Ал-Аввал Парк" стадионида ташкил этилган йиғилишда эртанги баҳс билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Унга кўра, мезбон "Ал-Наср" учрашувда сариқ-кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси эса майдонга оқ-қора рангли либосларда тушади.
Эслатиб ўтамиз, "Ан-Наср" ва "Нефтчи" ўртасидаги баҳс 12 октябрь куни Ар-Риёддаги "Ал-Аввал Парк" стадионида бўлиб ўтади.













