Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Вадим Абрамов: «Ҳисоб ўйинга мос бўлмади»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Бунёдкор» (5:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Нима ҳам дердим, «Пахтакор»ни ғалаба билан табриклайман! Фикримча, ҳисоб ўйинга мос эмас. Афсуски, футболда баъзида шундай бўлиб туради. Айтишим мумкин, бугун «Пахтакор»нинг дарвозамиз томон йўллаган барча зарбаси голга айланди. Биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юборган бўлсакда, ўйинни боришини ўзимиз томонга ўзгартира олгандик, бироқ гол ура олмадик. Аксинча, 40-дақиқадан кейин нималардир бўлди ва ҳисоб йириклашиб кетди. 

Рақиб дарвозаси олдида юзага келтираётган вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак. Бизда акси бўляпти. Ёш болалардек хатоларга йўл қўйяпмиз. Икки ҳужумчимиз дарвозага яқинлашса-ю, вазиятни ижобий якунлаш ўрнига тўпни оёққа мослаштира олмасак? Назаримда бу маҳорат билан боғлиқ. «Пахтакор»да эса, «класси» юқори даражадаги ўйинчилар кўп.  

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:38, 19.06.2020.
Ўқилди: 4195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8278]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5989]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2788]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2586]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2070]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1936]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1737]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1731]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1721]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1692]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик