Кириш Регистрация

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

 

“Атлетико” 150 миллиондан воз кечди

 

Таниқли Goal.com берган маълумотларга қараганда, Мадриднинг “Атлетико” жамоаси Жоа Феликс борасида “ёғли” таклифни рад этди.

Манбада ёзилишича, клуб АПЛ жамоаларидан бирига ўз футболчиси учун таклиф қилинган 150 миллион евродан бош тортди ва португалияликни жамоада сақлаб қолди.

Номи маълум қилинмаган клуб Феликснинг омадсиз мавсум ўтказганига қарамай, катта сумма эвазига сотиб олмоқчи эди, бироқ Мадрид клуби 20 ёшли фороврдни сотишдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, 2019-йилнинг ёзида “матрасчилар” “Бенфика” клубига Жоа учун 126 миллион евро тавол пули тўлаган эди.

“Сити” таваккал қилмоқда


 

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ёзда ўз ҳужумчиси Габриел Жезузни қўлдан чиқариб юбориши мумкин.

“Tuttosport”нинг маълум қилишича, 23 ёшли ҳужумчи билан Миланнинг “Интер” клуби жиддий қизиқиб қолган. Милан клуби агар ёзда Лаутаро Каталонияга кўчиб ўтса, Жезузни аниқ сотиб олади.

Манбада ёзишилича, “Сити” бразилиялик футболчи учун 65 миллион евро талаб қилмоқда. Шунингдек, Жезуз билан Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам жиддий қизиқиб қолган.

Силва клубсиз қолади?!

 

Парижнинг ПСЖ клуби маркази ҳимоячиси Тиаго Силва молиявий талаблари сабаби клубсиз қолиб кетиши мумкин.

Таниқли нашрларининг маълум қилишича, Силванинг агентлари “Фиорентина” ва “Эвертон” билан музокаралар олиб бормоқда, бироқ футболчининг маоши борасида келишувга эриша олмаяпти.

Италия нашрларининг маълум қилишича, бразилиялик ҳимоячи йилига 10 миллион евро маош талаб қилмоқда. Афсуски, бирорта клуб унга йилига 5,5 миллион маошдан кўпроқ бермоқчи эмас.

Фернандиньо қайтади

Ангилиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Фернандино келажак режалари билан ўртоқлашди.

“GazetaDePovo”нинг маълум қилишича, универсал футболчи “Сити” билан ўртадаги шартномаси (2021-йилга қадар) якунлангач, ўз юртига қайтиб кетишга қарор қилган. Ваҳоланки, клуб ўз футболчисини яна бир мавсумга жамоада олиб қолишни режа қилаётган эди.

Манбада ёзилишича, Фернандиньо аллақачон Бразилиянинг бир нечта гранд клублари билан шахсий шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

Ундер асосий нишонда

 

Римнинг “Рома” жамоаси ҳужумчиси Женгиз Ундер тез орада АПЛ грандларидан бири сафини тўлдирадиган кўринади.

“CorrieraDellaSport”нинг маълум қилишича, туркиялик ҳужумчи учун асосий даъвогар “Манчестер Юнайтед” бўлиб турибди. “Қизил иблислар” Жейдон Санчо учун 115 миллион евро сарф этишни истамаяпти.

Манбанинг маълум қилишича, АПЛ клублари “Рома” футболчиси учун 27 миллион фунт стерлинг таклиф қилишмоқда. Ҳозирча, трансфернинг бошқа тавсилотлари маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ундер бу мавсумда “А Серия”нинг 15 та ўйинида иштирок этди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёзиб қўйди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:21, 20.06.2020.
Ўқилди: 11046 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик