Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

“Олтин тўп”га лойиқлар (рамзий жамоа)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz “Олтин тўп” учун ҳар жабхада лойиқ бўлсада, нуфузли совриндан қуруқ қолган, бироқ барча мухлисларнинг ёқимтойига айланган футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа билан таништириб ўтади.

 

Дарвозабон. Икер Касильяс

 

Бу нуқтада Нойер, Кан, ёки Буффони кўришимиз мумкин эди, бироқ Икер улардан кўра кўпроқ соврин ютгани учун ҳам танлаб олинди. Иккита Европа чемпиолиги, 3 та ЕЧЛ ва ЖЧ ғолиблиги. Бундай натижа қайд этган киппер ўзининг энг пик формасида Лев Яшин сингари тарихга киришга лойиқ эди. Афсуски, у икки даҳонинг даврида туғулган.

 

Ўнг қанот ҳимоячиси. Кафу

 

Дани Алвес замонавий футболдаги энг совриндор футболчи бўлиши мумкин, бироқ у футбол афсоналари қаторида тилга олинмайди. Унинг ватандоши Кафу эса, ёши катта мухлислар хотирасида абадий қолади. Қаҳраномизни 2002-йилда бўлиб ўтган мусобақада юлдузли жамоага муносиб сардорлик қилди. Агар жамоанинг ҳужум чизиғидаги йигитлар жозибали футбол намойиш этмаганида, сўзсиз Кафу “олтин тўп”ни ўзиники қилиб олиши мумкин эди.

 

Марказий ҳимоячилар. Паоло Малдини

 

Малдини ҳақида Эстебан Камбьяссо томонидан билдирилган фикра эътибор қаратинг: “ “Олтин тўп” ҳеч нарсани англаймайдиган ғалати соврин. Агар уни ўз даврида Раул ва Малдини синари мега юлдузлар олмаган бўлса, бундан буёғига кимга беришларининг аҳамияти йўқ.” Афсуски, бу соврин учун Малдини асосий даъвогар бўлиши мумкин эди, бироқ 2006-йилда Липпининг илтимосини рад этади ва ЖЧда иштирок этмайди. Агар ўша мундиал ғолиблари сафида Паоло ҳам бўлганида...

 

Серҳио Рамос.

 

Барча Рамосга турли ёндашувда эътибор қаратади. Марказда тўп сурганига қарамай, Серҳио доимо жамоанинг энг ёрқин футболчиси бўлиб келган. Ғолиблик билан якунланган ЖЧ, Европа Чемпионати ва ЕЧЛ баҳсларида у Испания ва “Реал”нинг ажралмас бўлаги сифатида майдонда “жанг” қилган. Унинг 90+3 да киритган голи ҳақида-ку бутун бошли филм олиш мумкин.

 

Чап қанот ярим ҳимоячиси. Роберто Карлос

 

Бутун футбол тарихидаги энг машҳур чап қанот ҳимоячиси. Роберто Карлосни кеча, бугун ва эртага ҳам футбол тарихидаги энг кучли чап қанот ҳимоячиси сифатида хотирлашган, хотирлашмоқда ва хотирлашади! Ўз вақтида қаҳшатқич зарба эгаси “олтин тўп” учун жуда яқин келганидан хабарингиз борми? 2002-йилда у фақат Роналдодангина ортда қолган холос.

 

Ярим ҳимоячилар. Андреа Пирло

 

Такрорланмас архитектор,майдон марказидан туриб ўйинни бошқара олган кам сонли футболчилар қаторига киради. Унинг майдонни кўриши ва ўйинни ўқий олиши сабабли миллионлаб болалар футболчи бўлишни орзу қилгани бор гап. Унинг майдонда амалга оширган мўъжизаларидан мухлислар ҳали-ҳамон завқ олишда давом этишмоқда.

 

Хави

 

Хави “олтин тўп”дан бошқа барча совринларни қўлга киритган иккита футболчидан биттаси. Тўп назорати биринчи планга кўтарилган даврда Хави Испания терма жамоаси ва “Барселона”нинг юраги вазифасини ўтаб бергани рост. Афсуски, Месси у бошлаган ҳужумларининг якунини белгилаб берар эди. “олтин тўп” учун курашда ҳам Лео Хавиддан олдинроқда бўлди.

 

Иньеста

 

“Олтин тўп”дан бошқа барча совринларни боши узра кўтарган иккинчи футболчи. Қўшимчасига у Хави билан жамоадош ва замондош. Унинг ҳам “муамоси” Месси. Афсуски, 2010-йилдаги ЖЧ финалида “олтин гол”ни киритиш ҳам Андреас учу “олтин тўп”га эгалик қилиш учун камлик қилди. Ваҳоланки, ўша йили Лео ЕЧЛда ҳам ЖЧ да совринсин қолган эди. Нима бўлган тақдирда ҳам, Андреас бутун дунё мухлислари ҳурмати ва олқишига эга футболчилар қаторидан ўрин олди.

 

Ҳужумчилар. Раул

 

Eстебаннинг сўзларида ҳақиқат бор. Содда ва оқкўнгил йигитларни “олтин тўп” ҳушламайди шекилли. Раул Гонсалес Бланко 2001-йилда бу совринни қўлга киритиш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширган бўлсада, якунда Оуен сўровномада ғолиб чиқди. Кейинчалик, испан юқори савияда тўп суришда давом этган бўлсада, бошқа ҳеч қачон дунёнинг энг кучли футболчиси бўлиш учун бу қадар яқин келгани йўқ.

 

Тиьери Анри

 

ЖЧ ва Европа чемпиони, “Арсенал”нинг узоқ йиллик етакчиси, “енгилмас Венгер жамоаси”нинг ўзаги ва янги аср бошида АПЛдаги биринчи рақамли юлдузи. Афсуски, 7 йил давомида юқоридаги унвонлар ҳам Анрига “олтин тўп”ни қўлга киритишига имкон бермади. Қаҳрамонимиз 7 йил давомида 1 ўриндан бошқа ҳамма ўринларни забт этди. У Роналдиньо ва Зидан сингари футболчилар билан замондош бўлмаганида, камида иккита “олтин тўп”ни ўз музейида сақлаётган бўлар эди.

 

Златан Ибраҳимович

 

Афсуски, Златаннинг терма жамоа борасида омади келмаган. Еврокубоклар ҳам шведдан юз ўгирган. Шунга қарама, Ибра ўзи тўп сурган жамоаларни фақат олдинга қадам ташлаши учун 500 дан ортиқ гол урган туғма тўпурар. Унинг машҳурлиги Роналду ва Мессиникидан сира қолишмайди. У киритган голлани янги авлод футболчилари тушларида ҳам қайтаришга жураът эта олмайди. У сўзсиз “олтин тўп”сиз қолиб кетган буюк футболчиларнинг бири.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:34, 20.06.2020.
Ўқилди: 11573 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.