Stadion.uz Зайниддин Зиданнинг трансфер сиёсати борасида фикр алмашади.
Зидан ва Вероника
Франциялик мураббий клубга мавсумнинг ўратасида Карло Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида келган эди. Унинг “Реал” билан қилган парвози жуда узоқ давом этди ва кўплаб совринларни қўлга киритди. Шундай бўлсада, кутилмаганда Флорентина Пересдан узоқлашишга қарор қилди ва клубни тарк этди. Аслида, Зизу режа бўйича “Ювентус”ни қабул қилиб олиши лозим эди, бироқ унинг турмуш ўртоғи Мадриддан кўчиб кетишни истамади ва Перес билан шахсан ўзи музокаралар олиб борди. Оқибатда Зидан ортга қайтди. Испан нашрларининг маълум қилишича, Вероника Перес билан музокаралар чоғида Зайниддиннинг трансфер сиёсатини ўз қўлига олишини талаб қилган экан. “Маrcа”нинг маълум қилишича, Зидан “Ювентус”да ишлашни жуда истаган, бироқ Вероника бунга қатъиян қарши чиққан. У оиласини ва фарзандларининг Туринга кўчиб ўтишини истамаган. Якунда, Верониканинг танлови ғолиб чиқди ва Зидан яна “Реал”га қайтди.
Франциялик мураббий қисқа танаффусдан сўнг, жамоага қайтганида асосий таркиб деярли ўша-ўша эди. Жамоада бир нечта янги футболчилар бўлишига қарамай, Зизу ўзининг илк учрашувида яна ўша йигитларга (Карвахаль, Рамос, Марсело, Кроос, Модрич, Иско, Бэйл ва Бензема) ишонч билдирди. Фақат Навас ва Роналдугина асосий жамоада йўқ эди ҳолос.
Кетганларнинг ўрни тўлдими?
Зидан бир қарашда кучли мураббийдек кўринади, бироқ унда омадли трансферларни амалга ошириш борасида умуман тажриба йўқ. Сабаби, клуб у қайтгач 30 миллиондан қиммат бўлган 6 та футболчини сотиб олди. Афсуски, уларнинг бирортасини омадли деб бўлмайди. Тўғри, Куртуа таркибдан ўрин олди, бироқ у ўзининг пик формасида Мадридга кўчиб ўтди. 45 миллионлик Родригонинг мевасини камида 5 йилдан сўнг олиш мумкин. Винисиус топ даражда эмас. У ҳам синовдан ўтганича йўқ. Йович, Милитао умуман ишончни оқламгани факт. Менди асосий таркибда, бироқ бу Марселонинг ёши ўтиб қолгани учунгина содир бўлди. У бразилияликнинг 3 йил аввалги жисмоний ва теҳник етуклигини намойиш этмаяпти. Шунчаки, жисмонан кучли ва тартибли фулбек. Бўлди. Ортиқча ҳеч қандай трюклар йўқ. Эден Азар борасида ҳам Перес қабул қилган қарор асосида шартнома имзоланди. Трансферлар амалга оширилган бўлсада, клуб янада кучли бўлишга мухтож бўлиб қолмоқда. Бос устига, тез орада Серҳио Рамоснинг ўрнини босишга қодир футболчи топиш лозим. Қўшимчасига, Бенземага ҳам ёрдамчи керак. У Роналдусиз жуда қийналмоқда. Бэйл голф мусобақаларида кўриниш бермоқда. Йович жуда тартибсиз. Эден аллақачон сурункали жароҳат олувчи футболчилар қаторида.
Зидан шунчаки “авторитет”?!
Катта эҳтимол билан ёзда трансфер сиёсатини амалга ошириш борасидаги ҳуқуқ Зайниддин Зиданга топширилади ва у бу пулларни ҳавога учириб юборади. Жуда хунук эшитилиши мумкин, бироқ Зидан “Реал Мадрид”ни тўлиқ тайёр ва жанговар ҳолатда қўлига олган ва футболчилар билан илқ муносабат ўрнатиш орқали уларни катта совринлар сари бошлаб борган. У жамоага келганида, Тони Кроос (ЖЧ ғолиби) ажойиб формада эди. Модрич ва Каземиролар ўзининг пик формасига чиққан бўлса, марказдаги Рамос ва Варанлар сайёрамизнинг энг кучли ҳимойчиларга аёланиб бўлган эди. Соддароқ қилиб айтганда, Жозе ва Карло Анчелоттидан қолган таркиб тўлиқ шакилланган ва ғалабалар сари шай ҳолатда эди. Тўғри, Зизу фантастик мураббий бўлиши мумкин, бироқ у ажойиб трансферларни амалга ошириш борасида ҳали тажрибасиз. Ачинарлиси шундаки, келаси мавсум кўп ўтмай старт олади. Шу сабабли, жамоа футболчилар тўлиқ тикланмаган ҳолда катта юкламалар билан бир нечта фронтда кураш олиб боришга мажбур. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун мавсумлар оралиғида ақл ва тадбир билан трансферларни амалга оширишдан бошқа чора йўқ. Боз устига, клуб футболчиларнинг катта қисми Европа чемпионатида ҳам тўп тепиши лозим. Бу кун тартибидаги масалага янада жиддий ёндашишни талаб этади. Йович ва Бэйл жамоанинг келажакдаги ҳужум чизиғини белгилаб беришга қодир эмас. Улар узоғи билан яна бир мавсум иш бериши мумкин. Марказда ҳам ҳадемай йўқотишлар кўзга ташланади. 2018-йилдаги дунёнинг энг кучли футболчиси – Лука Модрич кузда 35 ёшни “уриб қўяди. Тони профессионал футболчи, бироқ ундаги профессионаллик ҳам буёғига катта ғалабалар учун камлик қилишни бошлайди. Каземиро эса, катта юкламалар билан деярли 2 мавсум тўхтамай тўп суришга қодир эмас. Федерико Валверде борасида илқ сўзлар айтишимиз мумкин, бироқ у классик ҳужум бузувчи ҳолос. У кескир паслар, дриблинг орқали бўш зоналар яратишда барибир оқсамоқда. Ундаги тажрибасизлик ҳам катта учрашувларда ўз сўзини айтиб қўйиши ҳеч гап эмас.
Зидан кимларга “кўз тиккан”? Аслида жамоага ким керак?
Бежизга мураббий Мадридга Пол Погбани олиб келишни Пересдан илтимос қилмаган кўринади. Шундай бўлсада, катта эҳтимол билан Погба ҳам омадсиз трансферлардан бири сифатида тарихда қолиши мумкин эди. Буни кейинроқ клуб англаб етди шекилли, Погбадан воз кечди. Кейинроқ Браин Руис вариант устида трансфер музокаралари олиб борилди. Тўғри, Руиснинг иқтидорига ҳеч кимда шубҳа йўқ, бироқ бир пайтлар Ильярраменди ҳам Руис сингари шов-шув кўтарган, бироқ якунда омадсиз трансферлар қаторидан муносиб ўрнини эгаллаган эди. Бошқачароқ қилиб айтганда, “Реал”да испан футболчилари тўп суриши бироз мушкулроқ. Нголо Канте вирусдан қўрқиб қолгани боис, сира пандемиядан руҳан чиқиб кета олмаяпти. Унинг бу ҳолати атрофдаги жамоадошларининг ҳам жанговар руҳига таъсир ўтказаётгани бор гап. Шунингдек Саул борасида ҳам турли миш-мишлар урчиди. Тўғри, Мадрид жамоаси ярим ҳимоячиси чинакам унвирсал, бироқ унинг нархи жуда баланд. Боз устига, Симионе ўз жангчисини асосий рақиб қароргоҳига қараб йўл олишига тиш тирноғИ билан қарши бўлади.
“Реал” клубида пул билан муаммо йўқ, лекин муносиб вариантлар ҳам кўзга ташланмаяпти. Шундай бўлсада, фақат биргина футболчи жамоанинг майдон марказидаги бўшлиқни мукаммал тўлдиришга қодир. У ҳам бўлса, “Манчестер Сити” етакчиси Кевин Де Брюйне. Белгиялик футболчи ЕЧЛ доирасидаги Мадридда бўлиб ўтган ўйинда асл классини барчага яна бир бор намойиш этгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Агарда, “Сити” УEФА билан давом этаётган суд жараёнини бой берса, Кевинни қўйиб юборишдан бошқа чора топа олмайди. Де Брюйненинг ўзи ҳам мотиватцияга тўла. У ўз иқтидорини топ клубда синаб кўриш ва орзуси – ЕЧЛ олтин медалларини қўлга киритиш учун барчасига тайёр. Агар Зидан ярим ҳимоячи ҳарид қилмоқчи бўлса, “Сити” футболчисидан идиалроқ вариант топа олмаслиги турган гап. Кевин чинакам профессионал ярим ҳимоячи. Уни қанотларда ҳам, марказнинг турли нуқталарда ҳам ишонч билан тўп суришига кўникиб қолганмиз. Шиддадли АПЛ баҳсларида ўзини йўқотиб қўймаган футболчи супер клуб сафида янада эркинро “ижод” қилиши мумкин. Бу эса, унинг майдондаги эффектини икки ҳисса ошишига сабаб бўлади.
Катта калибрли футболчи зарур!
Эътибор қаратган бўлсангиз, “Реал”нинг Ла Лига учрашувларида асосан битта таркиб тўп тепмоқда. Клубнинг 10 та футболчиси аллақачон 1100 дақиқа майдонда бўлди. Бу бир нечта фронтда кураш олиб бориши лозим бўган жамоа учун жуда катта юклама. Боз устига, жамоанинг суяги 30 ёшдан катта бўлган футболчилардан ташкил топган вазиятда. Аслида, “қироллик клуби”да бирданига жамоага киришиб кетиш жуда мушкул. Ўша Модрич ҳам ўзининг биринчи мавсумида йилнинг энг омадсиз трансфери деб эълон қилинганини кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб кетган бўлса керак. Каземиро ҳам иккита урунишда асосий таркибдан жой олган. Погба келса, унга ҳам камида бир мавсум керак бўлади. Кевин эса, улардан мустасно. Унинг етакчилик қобилаяти ва юқори интелекти тезда жамоанинг бир бўлагига айланиши учун кўмак беради. Бизнинг назлимизда, айнан Кевин “Реал Мадрид”ни кучайтиришга қодир ягона футболчи.
Я . У